Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам − комил инсон (3)

3 йил аввал 1078 siyrat.uz

 
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам гўзалликларининг ўзига хос хусусияти.Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гўзалликнинг барчаси ато қилингани ҳадисларда зикр қилинган. Фақат бу гўзаллик иккита асосий нарсага биноан бўлган. 1. Жалолий (буюк) ҳайбат. 2. Порлаб турган нур.Шунин учун ҳам Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган кишилар чиройларига мафтун бўлиб қолмасди, Юсуф алайҳиссаломдаги гўзалликнинг хилофича, чунки у Зотга чиройнинг ярми берилган эди. Шу боис, у кишини аёллар кўрганида, чиройларига мафтун бўлиб, қўлларини кесганлар ва: «Во ажабо! Бу инсон эмас, фариштанинг ўзи-ку», дейишган эди. Бир шоир айтади: Гар кўрса эди Юсуфни, Зулайхонинг дугоналари Қўлларидан кўра юракларини кесишга ҳам рози бўлар эди. Жалолий ҳайбат Расуллуллоҳнинг улуғворликлари, ҳайбатлари ҳақида Ҳинд ибни Абу Ҳола ул Зотни сифатлаб, шундай деган: «Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўркам, юксак ҳурматли киши эдилар». Али розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ким Расуллуллоҳга беҳосдан йўлиққанида, у Зотнинг салобати босар эди». Яна бошқа бир киши айтади: «Пайғамбар алайҳиссалом мажлисларда инсонларнинг энг виқорлиси эдилар .Бир куни Расуллуллоҳнинг ҳузурларига бир киши кириб келди. Шунда у киши Расуллуллоҳнинг ҳайбатларидан ўзини йўқотаёзди. Расуллуллоҳ бу ҳолатни кўриб унга:«Тинчлан», дедилар». Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Ҳазрати Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида шундай дейди: «Пайғамбар алайҳиссаломнинг салобатларидан икки кўзим ила у Зотни тўйиб кўролмаганман. Шунинг учун ҳам бирор киши мендан ул Зотни сифатлаб беришимни сўраса, васфлаб беролмас эдим. Чунки ул Зотни икки кўзим ила тўлиқ кўролмаган эдим». Ибн Абу Ҳола Расуллуллоҳни сифатлаб шундай деган: «Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар гапирсалар, мажлисда ўтирганларнинг барчаси худди бошларида қуш бўлгандай, жим ўтирардилар». Ҳақиқатдан ҳам саҳобалар (розияллоҳу анҳум) Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юксак ҳайбат ва виқорлари туфайли у Зотга чуқур назар сололмас эдилар. Шунинг эътиборидан Пайғамбаримизни фақатгина саҳобаларнинг ёшлари ёки пайғамбарлик келишидан олдин у Зотнинг қарамоғларида тарбия кўрган Ҳинд ибн Абу Ҳола, Али розияллоҳу анҳу каби саҳобалар сифатлаб беролганлар. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайбатларининг буюклиги ва виқорларининг комиллигидан ким ул Зотнинг ҳузурларида ўтирса, уни салобатлари босар эди. Баъзан бу Муҳаммадий ҳайбатдан бирга ўтирган кишини қаттиқ титроқ босар эди. Шунинг учун ҳам Расуллуллоҳ уларнинг қўрқувлари босилсин, деб уларга юмшоқ муомала қилиб уларга нисбатан мулойим бўлардилар. Қойла бинти Мухримадан ривоят қилинади, у: «Мен Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чўккалаб ўтирганларини кўрганимда, қўрқувдан чўчиб тушдим. Шунда бир киши: «Ё Расуллуллоҳ, бечора аёл қўрқиб кетди», деди. Расуллуллоҳ орқаларида турган ҳолимда, менга қарамасдан: «Эй мискина! Хотиржам бўл», дедилар. Расуллуллоҳ шу гапларини айтганларидан сўнг, Аллоҳ таоло ичимдаги қўрқувни кетказди», деди. Абу Масъуд ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтади: «Кунларнинг бирида мен хизматчимни ураётган эдим, бир пайт ортимдан: «Билиб қўй, эй Абу Масъуд!» деган товушни эшитдим. Шунда ғазабимдан ортимга ўгирилиб ҳам қўймасдан, давом этавердим, кейин мени бир нарса ўраб олгандек бўлди. Шундай ортимга ўгирилсам, рўпарамда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турган эканлар. У Зотни кўрганимда, ҳайбатларидан қамчим қўлимдан тушиб кетди. Менга қараб: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло бу ишни қилишга сендан кўра ҳақлироқдир», дедилар. Шунда мен:«Ё Расуллуллоҳ, бундан кейин ҳеч қачон бирон бир хизматчимни урмайман», дедим».

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ал-инсон ал-комил» (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам − комил инсон) китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ  таржимаси.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 6-куни

Ҳижрий 322-йил 6-жумодал-аввал куни (милодий 934-йил 24-апрел) «Розий» лақаби билан танилган Абул Аббос Аҳмад Муқтадир ибн Муваффиқ Толҳа ибн Мутаваккил Аббосийлар давлати халифаси бўлди. У Аббосийлар давлатининг йигирманчи халифаси бўлиб, давлатни 7 йил бошқарган.

Ҳижрий 982-йил 6-жумодал-аввал куни (милодий 1574-йил 24-август) Усмонлилар давлати испанлар қўл остида бўлган Тунис давлатини «Ҳалқул-вод» қалъасини фатҳ қилгандан сўнг қўлга киритди. Бу жангда 6 мингга яқин испан ва италиялик жангчилар қатл қилинди, 3 минг аскар асир олинди ва 225 та қирол ўлжа қилиб олинди. 



Китоблар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт

Китобдаги сўз бошидан...     Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм     Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Аллоҳнинг Расулига салавот ва саломлар бўлсин!      Аммо баъд:    давоми...

Мавлуди шариф

Юртимизда, бошқа исломий ўлкаларда бўлганидек, мавлуди шариф маросимлари ўтказиб келинган ва уларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бағишланган турли наътлар, қасидалар, Навоий, Фузулий каби мумтоз давоми...

Мавлид

Ушбу китоб халқимиз ўртасида «Мавлид» номи билан машҳур бўлган, улуғ олим, буюк адиб Саййид Жаъфар ибн Ҳасан Барзанжийнинг «Иқдул-жавҳар фи мавлидун-Набиййил-Азҳар» («Порлоқ юзли Набийнинг мавлидлари давоми...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни йиғлатган ҳодисалар

Insoniyat komiligining timsoli qilib yaratilgan Payg’ambarimiz ham nahotki ko’z yoshi to’kkan bo’lsalar? Qur'on va hadisda ko’z yoshi haqida nimalar dеyilgan? Payg’ambarimiz va sahobalar ko’zyoshlarining sabablari nimada? Ushbu kitobni o’qib shu kabi savollarga to’la javob olasiz. давоми...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду сано бўлсин. У ҳамма нарсани Китобида баён қилди, каломи шарифининг барча асрорларини Расулига билдирди ва бизга йўл давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ