Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати (3)

9 йил аввал 2906 siyrat.uz

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарафли аёллари 1. Ҳазрат Хадижа розияллоҳу анҳо. 2. Ҳазрат Оиша розияллоҳу анҳо. 3. Ҳазрат Ҳафса розияллоҳу анҳо. 4. Ҳазрат Софийя розияллоҳу анҳо. 5. Ҳазрат Савда розияллоҳу анҳо. 6. Ҳазрат Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо. 7. Ҳазрат Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо. 8. Ҳазрат Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо. 9. Ҳазрат Умму Салама розияллоҳу анҳо. 10. Ҳазрат Жувайрия розияллоҳу анҳо. 11. Ҳазрат Маймуна розияллоҳу анҳо. Табиатлари ва нубувватдан олдинги алоқалари Исломдан олдин арабларда кўп ёмон одатлар тарқалган эди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни барча ёмонликлардан асради. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам анбиёларнинг маъсумлик (гуноҳсизлик) сифати ила сифатланганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари олий ва алоқалари бенуқсон эди. Ҳеч ким Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларига эга бўлмаган. Макканинг барча кишилари унга ишонар эди. Улар уни Сиддиқ, Амин деб чақирар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нубувватни қабул қилгач, мушриклар унинг вазифасига қарши чиқишига қарамай омонатларини ишониб топширар эди. Бир гал содир бўлган ажиб воқеадан биз биламизки, қанча одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ишонган. Сув тошқини туфайли Каъба шикастланган эди ва барча қабилалар уни қайта тиклаш учун тўпланди. Қачонки Ҳажарул Асвадни ўрнига жойлаштиришга келганда ҳар бир қабила бу шарафга эга бўлишни истади ва бу муаммога ечим топилмади. Вазият таранглашди ва уруш бўладигандек туюлди. Қурайш орасидан баъзи кишилар вазиятни ҳал қилинишига ва бу урушни олдини олишга келишди. Улар мажлис ўтказишди ва кейинги кун Масжудул Ҳаромнинг маълум эшигидан биринчи кирган киши сўнгги қарорни чиқаришига қарор қабул қилишди. Кейин ҳар бир киши унинг қарорини қабул қилади. Кейинги кун, тасодифан, биринчи кирган киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлдилар. Кишилар уни кўрганда ниҳоятда хурсанд бўлди ва ҳамма биргаликда «Бу Содиқ, Амин. Бу араблар орасида энг яхши киши ва у энг яхши қарорни чиқаради» деди. Қачонки муаммони Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳавола қилишганда, у Ҳажарул Асвадни бир бўлак мато устига қўйди ва ҳар бир қабиладан танлаб олинган маълум кишилар матони қора тошнинг ўрнига этиши керак, деди. Қачонки улар Ҳажарул Асвадни ўрнаштирадиган жойга келганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни олдилар ва ўзларининг муборак қўллари билан жойлаштирдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аъло қарорлари орқали ҳамма тинчланди ва жанжал бўлмади. Рисолат ва нубувват

Рисолат Расул бўлишни, нубувват эса Пайғамбар бўлишни билдиради. Расул ва Набийлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳақиқатпарвар бандаларидир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларни Ўз буйруқларини бандаларига етказиш учун танлаб олган. Улар Унинг буйруқларига ўзгартириш қилишмади ёки ҳеч бир ҳукмини яширишмади.

Набий ва Расул орасидаги фарқ. Расуллар Аллоҳнинг ҳақиқий бандалари бўлиб, улар янги шариат билан юборилган ва янги китоб берилган. Набий учун янги китоб ва янги шариат бериш зарур ҳисобланмайди. У олдинги шариат ва китобга эргашиши мумкин. Кўп Набий ва Расуллар дунёга келгандир. Ҳазрат Одам алайҳиссалом уларнинг биринчиси ва Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам сўнггисидир. Барча Набий ва Расулларни ҳақиқатда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло юборганига ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барча анбиёларнинг улуғи эканига ишонмоқ лозим.Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг Пайғамбарлик даври. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий ҳисобда қирқ ёшу бир кунлик бўлганларида нубувватни қабул қилдилар. Набий солаллоҳу алайҳи васаллам эслаб:«Мен Ҳиро тоғида бўлганимда Жаброил алайҳиссалом менга келди ва «اِقْراَ (Ўқи)» деди. Мен унга мен қандай ўқишни билмайман дедим. Сўнг Жаброил алайҳиссалом мени жуда қаттиқ қисди ва «Ўқи» деди. Яна мен унга ўқий олмайман, дедим. Кейин у мени иккинчи бор қисди ва ўқи деди. Яна мен унга ўқий олмайман дедим. Кейин Жаброил алайҳиссалом мени учинчи бор қисди ва ўқишимни сўради. Сўнгра мен ундан нимани ўқишни сўрадим. Шунда Жаброил алайҳиссалом Иқро сурасининг оятларини ўқиди: اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ дан مَا لَمْ يَعْلَمْ гача». Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илк бор ваҳий қабул қилиши эди.

Даъватнинг бошланиши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нубувватни қабул қилганларидан сўнг уч йил махфий даъват қилдилар. Бу давр мобайнида ўттиз киши Исломни қабул қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Макканинг ташқарисидаги ҳовлида таълим бердилар. Шунингдек, бу уйда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилар эдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ