Саҳобалар

Уммаҳотул мўминин – мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳунна

4 йил аввал 4833 siyrat.uz

Уммаҳотул мўминин – мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳунна[1]  

Исм-шарифи Туғилган йили (ҳижратдан аввал) Вафот этган йили(ҳижрий ҳисобда)
1 Хадижа бинти Хувайлид 68 (ҳиж.ав.) 3 йил
2 Савда бинти Замъа ? 23 ёки 54
3 Оиша бинти Абу Бакр 8 ёки 9 57 ёки 58
4 Ҳафса бинти Умар 18 45
5 Зайнаб бинти Хузайма 26 4
6 Умму Салама бинти Абу Умайя 22 62
7 Зайнаб бинти Жаҳш 33 20
8 Жувайрийя бинти Ҳорис 14 56
9 Сафийя бинти Ҳуяй 10 50
10 Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён 25 44
11 Маймуна бинти Ҳорис ? 51

 

  1. Уммул мўминин Хадижа бинти Хувайлид Асадийя розияллоҳу анҳо.

Куняси: Уммул Қосим. Жоҳилиятдаги лақаби: Тоҳира. Отаси: Хувайлид ибн Асад ибн Абдулуззо ибн Қусай. Онаси: Фотима бинти Зоида. Миллати: араб. Қабиласи: Қурайш (Бани Асад уруғи). Насаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан у Зотнинг бешинчи боболари Қусайда бирлашади. Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 68 йил / мил. 556-557 йиллар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан йили: ҳижратдан аввалги 28 йил / мил. 595 йил (ёзда Шомга тижорат сафарига бориб келганларидан икки ой ўтиб, куз фаслида тўйлари бўлган). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққандаги ёши: 40 ёш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Маккаи Мукаррама. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганларидаги ёшлари: 25 ёш (уларнинг худди узукка кўз қўйгандек бир-бирларига мос бўлганларини бошқаларнинг бунга ҳавас билан қараганидан, ёшлари орасидаги фарқ ўша даврнинг урфига мувофиқ бўлганини душманларнинг буни айб санашмаганидан, ўзаро мутаносибликларини эса орада олти фарзанд туғилганидан ҳам билса бўлади). Маҳри: 20 та урғочи бўталоқ (туя боласи). Бирга турмуш қурган муддатлари: 25 йил. Вафот этган санаси: ҳижратдан аввалги 4 йил, нубувватнинг 10 йили, Маҳзунлик йили, Рамазон ойи / мил. 619 йил апрел-май. Умри: 65 ёш. Вафот этган жойи: Маккаи Мукаррама. Қабри: Ҳажун қабристонида (Маккаи Мукарраманинг шимоли-шарқида жойлашган). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўрган фарзандлари: Қосим, Зайнаб, Руқайя, Умму Кулсум, Фотима, Абдуллоҳ (лақаби Тоййиб ва Тоҳир). Олдинги турмушлари: 1) Абу Ҳола Наббош ибн Зурора Тамимий. Ундан Ҳола ва Ҳинд исмли икки ўғил кўрган, иккаласи ҳам мусулмон бўлган. 2) Атиқ ибн Обид Махзумий. Ундан Ҳинд исмли бир қиз фарзанд кўрган ва у ҳам мусулмон бўлган. Изоҳ: 1) Хадижа онамиз биринчи бўлиб мусулмон бўлган ва Ислом динига молию жони билан хизмат қилган; 2) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадижа розияллоҳу анҳо ҳақида шундай деганлар: «Эркаклардан кўпчилик камолотга эришган. Аёллардан фақат тўрт нафари эришган: Марям бинти Имрон, Фиръавннинг аёли Осия, Хадижа бинти Хувайлид ва Фотима бинти Муҳаммад» (муттафақун алайҳ); 3) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадижа розияллоҳу анҳонинг устига уйланмаганлар, бу онамизни у киши оламдан ўтганидан кейин ҳам бошқа аёлларидан афзал кўрар эдилар.  

  1. Уммул мўминин Савда бинти Замъа Омирийя розияллоҳу анҳо.

Куняси: Уммул Асвад. Отаси: Замъа ибн Қайс ибн Абдушшамс. Онаси: Шаммус бинти Қайс ибн Зайд. Миллати: араб. Қабиласи: Қурайш (Бани Омир уруғи). Насаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан у Зотнинг тўққизинчи боболари Луайда бирлашади. Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан йили: ҳижратдан аввалги 4 йил (нубувватнинг 10 йили, Маҳзунлик йили), шаввол ойи / мил. 619 йил май-июнь. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Маккаи Мукаррама. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганларидаги ёшлари: 50 ёш. Маҳри: 400 ёки 500 дирҳам.[2] Бирга турмуш қурган муддатлари: 13 ярим йил. Вафот этган санаси: ҳижрий 23 йил / мил. 644 йил (ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу халифалигининг охири) ёки ҳижрий 54 йил, шаввол ойи / мил. 674 йил сентябрь-октябрь (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида). Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида. Олдинги турмуши: Сакрон ибн Амр розияллоҳу анҳу исмли амакиваччаси бўлган. Эр-хотин Ҳабашистонга ҳижрат қилиб Маккага қайтганларидан кейин эри Маккада вафот этган.  

  1. Уммул мўминин Оиша бинти Абу Бакр Таймийя розияллоҳу анҳо.

Куняси: Умму Абдуллоҳ[3]. Отаси: Абу Бакр Сиддиқ ибн Абу Қуҳофа Таймий розияллоҳу анҳу. Онаси: Умму Румон Зайнаб бинти Омир Кинонийя розияллоҳу анҳо. Миллати: араб. Қабиласи: Қурайш (Бани Тайм уруғи). Насаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан еттинчи боболари Муррада бирлашади. Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 8 ёки 9 йил (нубувватнинг 5 ёки 6 йили) / мил. 613 йил октябрь – 615 йил сентябрь ораси. Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан турмуш қурган йили: ҳижрий 1 ёки 2 йил, шаввол ойи / мил. 623 ёки 624 йил апрель. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққандаги ёши: 9 ёш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Мадинаи Мунаввара. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганларидаги ёшлари: 53 ёшу 7 ойлик ёки 54 ёшу 7 ойлик. Маҳри: 400 ёки 500 дирҳам. Бирга турмуш қурган муддатлари: 8 ярим ёки 9 ярим йил. Вафот этган санаси: ҳижрий 57 ёки 58 йил, 17 Рамазон / мил. 677 ёки 678 йил июль (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида). Умри: 66 ёш. Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Жанозасини ўқиган: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу. Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида.  

  1. Уммул мўминин Ҳафса бинти Умар Адавийя розияллоҳу анҳо.

Отаси: Умар ибн Хаттоб Адавий розияллоҳу анҳу. Онаси: Зайнаб бинти Мазъун Жумаҳийя розияллоҳу анҳо. Миллати: араб. Қабиласи: Қурайш (Бани Адий уруғи). Насаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан саккизинчи боболари Каъбда бирлашади. Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 18 йил / мил. 605 йил. Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан йили: ҳижрий 3 йил, шаъбон ойи / мил. 625 йил январь-февраль. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққандаги ёши: 21 ёш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Мадинаи Мунаввара. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганларидаги ёшлари: 55 ёшу 5 ойлик. Маҳри: 400 ёки 500 дирҳам. Бирга турмуш қурган муддатлари: 7 ярим йил. Вафот этган санаси: ҳижрий 45 йил, шаъбон ойи / мил. 665 йил октябрь-ноябрь (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида). Умри: 63 ёш. Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Жанозасини ўқиган: Марвон ибн Ҳакам раҳматуллоҳи алайҳ (ўша пайтда Мадина амири бўлган). Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида. Олдинги турмуши: Хунайс ибн Ҳузофа Саҳмий розияллоҳу анҳу (Бадр ғазотида олган жароҳати туфайли ҳижрий 3 йил, рабиъул аввал ойи боши / мил. 624 йил, август охирларида Мадинада вафот этган).  

  1. Уммул мўминин Зайнаб бинти Хузайма Ҳилолийя розияллоҳу анҳо.

Лақаби: Уммул масокин. Отаси: Хузайма ибн Ҳорис ибн Абдуллоҳ Ҳилолий. Онаси: Ҳинд бинти Авф Ҳимярийя. Миллати: араб. Қабиласи: Бани Ҳилол (... ибн Ҳавозин ... ибн Қайс Айлон ибн Музар). Насаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан у Зотнинг ўн саккизинчи боболари Музарда бирлашади. Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 26 йил / мил. 597 йил май – 598 йил апрель ораси. Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан йили: ҳижрий 4 йил, рабиъул аввал ойи / мил. 625 йил август-сентябрь. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққандаги ёши: қарийб 30 ёш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Мадинаи Мунаввара. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганларидаги ёшлари: 56 ёш. Маҳри: 400 ёки 500 дирҳам. Бирга турмуш қурган муддатлари: 3 ёки 8 ой. Вафот этган санаси: ҳижрий 4 йил жумодус соний ёки зулқаъда ойи / мил. 625 йил ноябр ёки 626 йил апрел. Умри: 30 ёш. Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Жанозасини ўқиган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида. Олдинги турмуши: Абдуллоҳ ибн Жаҳш розияллоҳу анҳу[4] (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эмикдош укалари, Уҳуд ғазоти(ҳижрий 3 йил, 7 шаввол, шанба / мил. 625 йил 22 март)да шаҳид бўлган).  

  1. Уммул мўминин Умму Салама бинти Абу Умайя Махзумийя розияллоҳу анҳо.

Исми: Ҳинд. Отаси: Абу Умайя ибн Муғийра Махзумий. Онаси: Отика бинти Омир Кинонийя. Миллати: араб. Қабиласи: Қурайш (Бани Махзум уруғи). Насаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан олтинчи боболари Килобда бирлашади. Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 22 йил / мил. 601 йил март – 602 йил февраль ораси. Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан йили: ҳижрий 4 йил, 25 шаввол / мил. 626 йил 29 март. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққандаги ёши: 26 ёш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Мадинаи Мунаввара. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганларидаги ёшлари: 56 ёшу етти ярим ойлик. Маҳри: баъзи уй анжомлари. Бирга турмуш қурган муддатлари: 6 йилу 4 ярим ой. Вафот этган санаси: ҳижрий 62 йил / мил. 681 йил сентябрь – 682 йил август ораси (Язид ибн Муовиянинг халифалик даврида. Оналаримиз ичида энг охирги бўлиб вафот этган). Умри: 84 ёш. Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида. Олдинги турмуши: Абу Салама Абдуллоҳ ибн Абдуласад розияллоҳу анҳу (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эмикдош укалари). Эр-хотин олдин Ҳабашистонга, кейин Мадинага ҳижрат қилишган. Умму Салама онамиз Абу Салама розияллоҳу анҳудан тўрт нафар фарзанд кўрган. Абу Салама розияллоҳу анҳу ҳижрий 4 йил, 8 жумодус соний / мил. 625 йил 14 ноябрда вафот этган эди).  

  1. Уммул мўминин Зайнаб бинти Жаҳш Асадийя розияллоҳу анҳо.

Куняси: Уммул Ҳакам. Отаси: Жаҳш ибн Риоб Асадий. Онаси: Умайма бинти Абдулмутталиб (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аммалари). Миллати: араб. Қабиласи: Бани Асад. Насаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан у Зотнинг ўн бешинчи боболари Хузаймада бирлашади. Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 33 йил / мил. 590 йил июль – 591 йил июнь ораси. Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан йили: ҳижрий 5 йил, зулқаъда ойи / мил. 627 йил март-апрель. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққандаги ёши: 38 ёш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Мадинаи Мунаввара. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганларидаги ёшлари: 57 ёшу 8 ойлик. Маҳри: 400 ёки 500 дирҳам. Бирга турмуш қурган муддатлари: 5 йилу 4 ой. Вафот этган санаси: ҳижрий 20 йил / мил. 641 йил (ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг у Зотнинг аёллари ичида биринчи бўлиб вафот этган). Умри: 53 ёш. Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Жанозасини ўқиган: ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу. Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида. Олдинги турмуши: Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу. Изоҳ: Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо ҳижоб ояти нозил бўлишига сабаб бўлган.  

  1. Уммул мўминин Жувайрийя[5] бинти Ҳорис Хузоъийя розияллоҳу анҳо.

Отаси: Ҳорис ибн Абу Зирор Хузоъий розияллоҳу анҳу (Хузоъа қабиласи, Банул Мусталиқ уруғининг бошлиғи бўлган). Миллати: араб. Қабиласи: Хузоъа (БаниМусталиқ уруғи). Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 14 йил / мил. 609 йил. Туғилган жойи: Макка билан Мадина орасидаги Қудайд ноҳияси, Мурайсиъ қишлоғи. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан йили: ҳижрий 6 йил, шаъбон ойи / мил. 627 йил декабрь – 628 йил январь. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққандаги ёши: 20 ёш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганларидаги ёшлари: 58 ёшу 5 ойлик. Маҳри: Бану Мусталиқ ғазотида асир бўлиб, Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳунинг улушига тушган Жувайрийя розияллоҳу анҳони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асирликдан озод бўлиши учун шартнома ҳаққи(9 уқия, яъни 360 дирҳам)ни тўлаб, озод қилганлар ва ҳайздан пок бўлгач, унга уйланганлар). Бирга турмуш қурган муддатлари: 4 ярим йил. Вафот этган санаси: ҳижрий 56 йил, рабиъул аввал ойи / мил. 676 йил январь-февраль (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида). Умри: 70 ёш. Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Жанозасини ўқиган: Марвон[6] ибн Ҳакам раҳматуллоҳи алайҳ. Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида. Олдинги турмуши: амакиваччаси Мусофиъ ибн Сафвон (Бани Мусталиқ ғазотида ўлган).  

  1. Уммул мўминин Сафийя бинти Ҳуяй Назрийя розияллоҳу анҳо.

Отаси: Ҳуяй ибн Ахтаб (Мадинадаги яҳудий Бану Назир қабиласи бошлиғи бўлган). Онаси: Барра бинти Самавъал Қуразийя (Рифоъа ибн Самавъал розияллоҳу анҳунинг опаси). Насаби: Мусо алайҳиссаломнинг акаси Ҳорун алайҳиссаломга бориб тақалади. Миллати: Бани Исроил, яҳудий. Қабиласи: Бани Назир. Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 10 йил / мил. 612 йил ноябрь – 613 йил октябрь ораси. Туғилган жойи: Мадинаи Мунаввара. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан йили: ҳижрий 7 йил, сафар ойининг охирлари ёки рабиъул аввал ойининг бошлари / мил. 628 йил июль, Ҳайбар ғазотидан Мадинага қайтаётганларида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққандаги ёши: 17 ёш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Саҳбо тоғи жойлашган ер (Ҳайбардан Мадинага кетишда 12 мил (22 км) узоқликда жойлашган, ҳозир Атва тоғи деб аталади). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганларидаги ёшлари: 59 ёш. Маҳри: асирликдан озод қилиниши. Бирга турмуш қурган муддатлари: 4 йил. Вафот этган санаси: ҳижрий 50 йил, Рамазон ойи / мил. 670 йил сентябь-октябрь (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида). Умри: 60 ёш. Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Жанозасини ўқиган: Саъид ибн Ос розияллоҳу анҳу ёки Муовия розияллоҳу анҳу. Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида. Олдинги турмушлари: 1) Шоир Саллом ибн Мишкам Қуразий (ажрашган); 2) Шоир Кинона ибн Абул Ҳуқайқ Рабиъ Назрий (Ҳайбар ғазотида хиёнати учун ўлдирилган).  

  1. Уммул мўминин Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён Умавийя розияллоҳу анҳо.

Исми: Рамла. Отаси: Абу Суфён Сахр ибн Ҳарб ибн Умайя розияллоҳу анҳу (ҳижратдан аввалги 57 йил / мил. 567 йил апрел – 568 йил март орасида туғилиб, ҳижрий 31 йил / мил. 651 йил сентябрь – 652 йил август орасида вафот этган). Онаси: Сафийя бинти Абул Ос (ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг аммаси). Акаси: Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳумо (биринчи Умавий халифа). Миллати: араб. Қабиласи: Қурайш (Бани Умайя уруғи). Насаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан у зотнинг тўртинчи боболари Абдуманофда бирлашади. Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 25 йил / мил. 598 йил апрел – 599 йил март ораси. Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан турмуш қурган йили: ҳижрий 7 йил, рабиъул аввал ойи / мил. 628 йил июль-август. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққандаги ёши: 32 ёш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Мадинаи Мунаввара. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганларидаги ёшлари: 59 ёш. Маҳри: 400 динор (4000 дирҳам)[7]. Бирга турмуш қурган муддатлари: 4 йил. Вафот этган санаси: ҳижрий 44 йил / мил. 664 йил апрель – 665 йил март ораси (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида). Умри: 69 ёш. Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Жанозасини ўқиган: Марвон ибн Ҳакам раҳматуллоҳи алайҳ (ўша пайтда Мадина амири бўлган). Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида. Олдинги турмуши: Убайдуллоҳ ибн Жаҳш Асадий (Ҳабашистонда вафот этган ва ундан Ҳабиба исмли фарзанд туғилган эди).  

  1. Уммул мўминин Маймуна бинти Ҳорис Ҳилолийя розияллоҳу анҳо.

Аввалги исми: Барра (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Маймуна (бахтли аёл) деб ўзгартирганлар). Отаси: Ҳорис ибн Ҳазн Ҳилолий. Онаси: Ҳинд бинти Авф. Опаси: Уммул Фазл Лубоба (Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳунинг хотини). Миллати: араб. Қабиласи: Бани Ҳилол (... ибн Ҳавозин ... ибн Қайс Айлон ибн Музар). Насаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан ўн саккизинчи боболари Музарда бирлашади. Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан йили: ҳижрий 7 йил, зулқаъда ойи / мил. 629 йил март (қазо умрадан кейин). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққан жойи: Сариф водийси (Маккадан чиқишда Танъимга яқин). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганларидаги ёшлари: 59 ёшу 8 ойлик. Маҳри: 400 ёки 500 дирҳам (Маймуна онамизга маҳрни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринларига амакилари Аббос розияллоҳу анҳу беради). Бирга турмуш қурган муддатлари: 3 йилу 4 ой. Вафот этган санаси: ҳижрий 51 йил / мил. 671 йил (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида). Вафот этган жойи: Сариф водийси. Жанозасини ўқиган: жияни Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу. Қабри: Сариф водийсида. Олдинги турмушлари: 1) Масъуд ибн Амр Сақафий (ажрашган); 2) Абу Руҳм ибн Абдулуззо Омирий (вафот этган). [1] Уламоларнинг иттифоқига кўра ўн битта бўлган. [2] «400 дирҳам» деган маълумот Абу Довуд, Насоий ва имом Аҳмадлардан саҳиҳ санад билан ривоят қилинган, «500 дирҳам» деган маълумот имом Муслим, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можалардан саҳиҳ санад билан ривоят қилинган. Маълумки, закот нисоби 200 дирҳам (кумуш танга) ёки 20 динор (тилла танга)дир. [3] Оиша розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Ё Расулуллоҳ, мендан бошқа барча аёлларингизнинг кунялари бор», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Ўғлинг (жиянинг, яъни опанг Асмонинг ўғли) Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг исмини куня қилиб ол. Сен Умму Абдуллоҳсан», дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо фарзанд кўрмаган бўлса-да, ҳамма уни умрининг охиригача Умму Абдуллоҳ деб чақиришарди (имом Аҳмад ривоят қилган, саҳиҳ). [4] Имом Ибн Шиҳоб Зуҳрий ривояти. Бу ривоят бошқа ривоятларга қараганда «асаҳҳ» (саҳиҳроқ)дир (Ҳофиз Қасталоний, «Ал-мавоҳибул ладунийя бил-минаҳил Муҳаммадийя», 1/502; Ибн Асийр Жазарий, «Жомиъул усул фи аҳодийсир Расул», 12/98). [5] «Жувайрия» «жория»нинг мусағғари (кичрайтирилган шакли) бўлиб, жорияча, қизча, қизалоқ маъноларини билдиради. [6] Ҳижрий 2 йил / мил. 623 йил июл – 624 йил июн орасида туғилиб, ҳижрий 65 йил / мил. 684 йил август –  685 йил июл орасида вафот этган. [7] Динор тилла тангадир. Закот нисоби 20 динорга тенг. Умму Ҳабиба онамизга ушбу маҳрни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринларига Ҳабашистон подшоҳи Нажоший раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг ҳисобидан бериб жўнатган.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ