Қатъий қарор

1 ўн йил аввал 2163 siyrat.uz

Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳунинг нутқлари тамом бўлгандан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қани, Аллоҳнинг барокати билан, юринглар! Аллоҳ менга икки тоифадан бирини ваъда қилди. Аллоҳга қасамки, мен у қавмнинг йиқиладиган жойларини кўраётгандекман», дея мужда бердилар. Одамлар жангга дуч бўлишларини, улар қасд қилган карвон аллақачон ўтиб кетганини англадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гаплари қалбларда нусрат келишига ишонч туғдирди. Ўша куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам байроқ тикишга амр этдилар. Байроқлар учта эди. Бирини Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу кўтариб юрди. Қолган иккитасининг ранги қора бўлиб, уларни Али ибн Абу Толиб ва Саъд ибн Муозлар кўтаришди. Шунингдек, қурол ҳам ошкор қилинди. Ҳолбуки, Мадинадан чиққанларида байроқ тикилмаган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазоннинг ўн еттинчи куни жума кечаси хуфтон пайтида Бадрнинг қуйи томонига келиб тушдилар. Али, Зубайр, Саъд ибн Абу Ваққос ва Басбас ибн Амр розияллоҳу анҳумни сув олиб келишга буюрдилар. Майда тошли кичик тепаликни кўрсатиб: «Менимча, ана шу тепалик олдидаги қудуқдан сув топасиз», дедилар. Улар қудуқ олдида Қурайшнинг сув ташийдиган туялари ва мешкобчиларига дуч келдилар. Баъзилари мусулмонларни кўриб қочиб қолишди. Ажир (мардикор) Қурайш ҳузурига бориб: «Эй бани Ғолиб, анави Абу Кабшанинг ўғли (Расулуллоҳни назарда тутмоқда) ва унинг саҳобалари мешкобчиларингизни тутиб олиб кетдилар», деди. Қурайш лашкаргоҳида ҳаяжон кўтарилди. Улар ғазабга миндилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ