Ҳабашистонга қилинган иккинчи ҳижрат

1 ўн йил аввал 2704 siyrat.uz

 

Пайғамбар алайҳиссалом жамоаси қамалга олингач, одамлар бир-бирига кўмаклашиб, меҳр-оқибат кўрсатишлари учун Расуллулоҳ мусулмонларга Ҳабашистонга сафарга отланишни буюрдилар. Саксон уч эркак билан ўн саккиз аёл йўлга чиқди. Улар орасида Жаъфар ибн Абу Толиб ва унинг аёли Умайснинг қизи Асмо, Миқдод ибн Асвад, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Убайдуллоҳ ибн Жаҳш ва унинг аёли, Абу Суфённинг қизи Умму Ҳубайба бор эди. Яманлик мусулмонлардан Абу Мусо Ашъарий ўз яқинлари билан уларга ҳамроҳ бўлди. Бундан хабар топган мушриклар Ҳабашистон подшоси Нажошийга Амр ибн Ос ҳамда Умора ибн Валидни жуда кўп совға-саломлар билан жўнатиб, мусулмонларни юртига киритмай қайтариб юборишни сўрашди. Нажот истаб келган кишилардан мурувватини дариғ тутишни талаб этишгани Нажошийга оғир ботди. У мушрикларнинг элчиларини қаттиқ ҳақоратлаб изига қайтариб юборди. Муҳожирлар Ҳабашистонда қучоқ очиб кутиб олинди. Бироқ дарада қолган мусулмонлар уч йилгача бениҳоя азоб-уқубатларга гирифтор бўлдилар. Улар фақат иймонли одамлар хуфёна етказиб берган озиқ-овқатлар билан бир амаллаб жон сақладилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ