Қарорнинг бекор қилиниши
1 ўн йил аввал 1906 siyrat.uz
Қурайш оқсоқолларидан беш киши бу машъум қарорнинг бекор этилишини талаб қилишди. Қамал қилинганларга ҳаммадан кўп қайғурган Ҳишом ибн Амр ибн Алҳорис Алъомири, Расулуллоҳнинг аммалари Отиканинг ўғли Зуҳайр ибн Абу Умайя Махзуми, Мутъам ибн Адий Навфали, Абулбуҳтари ибн Ҳишом Алъасади, Замъа ибн Алъасад кечаси маслаҳат кенгашига йиғилиб, қатъий қарорга келишди. Тонг отганидан кейин Зуҳайр Байтуллоҳни зиёрат қилди-да, одамларга юзланб: «Эй Макка халқи, бизнинг ейишга озиғимиз, кийишга кийимимиз бор. Ҳошим билан Мутталиб жамоаси ҳалок бўлиш арафасида турибди. Улар савдо-сотиқ қилиш хуқуқидан маҳрум. Худо ҳақи, бу шафқатсиз, ноҳақ қарор йиртиб ташланмагунча, мен ўтирмай тик туравераман», деди. Шунда Абу Жаҳл ёлғон айтяпсан, деди. Унинг гапидан таъсирланган Замъа ибн Асвад Абу Жаҳлга: «Сен ўзинг ёлғончисан. Биз бошидаёқ бундай қарорга қарши эдик», деди. Абулбуҳтари унинг фикрини қўллаб-қувватлади. Мутъам ибн Адий: «Сизлар рост гапни айтдинглар. Абу Жаҳлнинг фикрига қўшилиб бўлмайди», деди. Ҳишом иби Амр ҳам уларнинг гапини ёқлади. Кўпчиликнинг гапидан руҳланган Мутъам ибн Адий деворга ёпиштириб қўйилган қарорномани йиртиб ташлади. Қурт номани еб битирган эди. Унда фақат Аллоҳнинг номи ёзилган жойигина қолган эди. Бундай бўлишини Расул алайҳиссалом амакилари Абу Толибга олдинроқ айтган эдилар. Дарада қамал қилинганлар озодликка чиқиб, ўз маконларига йўл олдилар.
Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Нажрон элчиларининг ташрифи
Мавзуга оид мақолалар