Нажрон элчиларининг ташрифи

7 йил аввал 1182 siyrat.uz

 

Пайғамбар алайҳиссалом қамалдан чиққанларидан кейин насроний динига эътиқод қилувчи нажронликлардан вакиллар ташриф буюришди. Улар паноҳ истаб Ҳабашистонга борган мусулмонлардан Расулуллоҳ ҳақида эшитган, у Зотнинг Инжилда баён этилган сифатларини қиёслаб кўриш учун юборилган йигирма нафар элчи эди. Нажронликлар Қуръон оятларини эшитгач, ҳаммалари баробарига иймон келтиришди. «Дунёда сизларга ўхшаган аҳмоқ одамларни кўрмаганман», — деди Абу Жаҳл уларнинг устидан кулиб. — Халқингиз сизларни Муҳаммад нималар қилиб юрганини билиш учун юборган бўлса-ю, сизлар ҳе йўқ, бе йўқ динингларни ўзгартириб, эл-юртингизга хиёнат қилиб ўтирибсиз. Нажронликлар: «Бизнинг ғамимизни еб қайғураётганингиз учун раҳмат. Бу ерга муносабатимизни бузиш учун эмас, яхши ният билан келганмиз. Сизларнинг динингиз ўзингизга тан, биз янгидан танлаганимиз ўзимизга тан. Бу масалада аразлашмайлик», дейишди. Аллоҳ таоло Қасос сурасининг 52 − 55-оятларида бу хусусда шундай дейди: «Қуръондан илгари биз китоб нозил қилганлар (яҳудий ва насронийларнинг мўминлари) Қуръонга ишонишади. Уларга Қуръон тиловат қилинса, биз унга ишондик, у Парвардигоримиз томонидан нозил этилган ҳақиқатдир, биз бундан илгари ҳам ҳақиқий мусулмон эдик, дейишади. Уларнинг сабр-қаноати учун қўшалоқ савоб берилади, улар яхшилик орқали ёмонликни даф этишади. Биз уларга ризқ қилиб берган неъматларни яхшилик йўлига сарфлашади. Беҳуда гапларни эшитишганда тескари қараб: бизнинг амалларимиз ўзимизга, сизларники ҳам ўзингизга тан, омон бўлинглар, биз нодонлар билан дўстлашишни истамаймиз, дейишади».

Макка мушриклари Расулуллоҳни даъватдан қайтариш чорасини тополмагач, у киши келтирган далилларга жавобан ҳужжат келтиролмагач, Пайғамбар алайҳиссаломни гоҳ сеҳргарга, гоҳ ёлғончига, гоҳ жиннига, гоҳ фолбинга чиқаришди. Шу билан ўзларини кулгига қўйиб, шармисор бўлишди. Қуръони Каримдаги Анфол сурасининг 32-оятида айтилганидек: «Эй Худо, Қуръон чиндан ҳам сен томондан нозил этилган бўлса, устимизга осмондан тош ёғдир ёки бизга қаттиқ азоб бер», дейишдан уялишмади.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ