Расулуллоҳнинг Мадинага киришлари
3 йил аввал 2150 siyrat.uz
Пайғамбар алайҳиссалом қилич таққан ансорлар қуршовида Мадинага кириб келдилар. Қувончи ичига сиғмаган мадиналиклар кўчаларга чопиб чиқдилар, бу уларнинг ҳаётидаги энг бахтиёр кун эди. Кўчаларни тўлдирган аёллар, болалар, канизаклар завқ-шавққа тўлиб қўшиқ айтишарди:
Расулуллоҳ тўлин ойдек нур сочиб,
Чиқиб келди Санийятул-Вадоъдан.*
Шукр айтмоқ лозим бизга ҳар лаҳза,
Бирон кимса қўл узмасин дуодан.
Мусулмоннинг шамчироғи бу динни
Олиб келди Расул бизга Худодан.
Пою пиёда, от-уловдаги кишилар Расулуллоҳнинг атрофида гирди-капалак бўлишар, ўз уйига олиб кириш учун туянинг жиловини талашишарди.
_____________
*Санийятул-Вадоъ — Мадинага яқин жойдаги адир.Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Илк дафъа ўқилган жумъа намози
Мавзуга оид мақолалар