Зотур-риқоъ ғазоти

3 йил аввал 1963 siyrat.uz

 

Шу йилнинг рабиул охир ойида Нажд томонда яшовчи араблардан бани Муҳориб, бани Саъла қабилалари мусулмонларга қарши урушга тарёргарлик кўришаётгани маълум бўлди. Пайғамбар алайҳиссалом етти юз саҳобани уларга қарши отлантирдилар. Расулуллоҳнинг ўрниларида Усмон ибн Аффон қолди. Мусулмонлар душман юртига етиб келганда шаҳар, қишлоқларда аёллару бола-бақрадан бошқа ҳеч ким кўринмади, эркаклар қўрққанидан тоғ-тошга жуфтакни ростлаб қолишган экан.

Мусулмонларнинг унчалик кўп эмаслигини кўргач, мушрикларнинг бир қисми юрак ютиб пастга тушди, лекин барибир, жанг қилишга ботинишолмади. Бу орада намоздигар (аср намози) вақти бўлиб қолди. Расуллулоҳ душман қўққисдан ҳужум қилиб қолишидан хавфсираб «салотухавф*» дедилар. Мушриклар мусулмонларга яқинлашишга журъат этолмай тарқаб кетишди. Имом Бухорий бу ғазотни ҳижратнинг еттинчи йили, бошқа Ислом тарихчилари эса тўртинчи йили бўлган деб ҳисоблашади.

______________

*Салотухавф — мусулмонлар уруш ҳолатида турганларида намозни иккига бўлиниб галма-гал ўқиш.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ