Қўшин юбориш

3 йил аввал 1829 siyrat.uz

 

Пайғамбар алайҳиссалом Башр ибн Суфё Адвийни Ҳузоа қабиласига мансуб бани Каъб арабларидан закот олиш учун юбордилар. Бани Каъб арабларининг қўшнилари бани Тамим қабиласи уларни закот беришдан қайтарди. Бу хабарни эшитган Расулуллоҳ уларга қарши Уяйна ибн Ҳисн бошчилигида эллик кишилик қўшин юбордилар. Мусулмонлар қўшини бани Тамим қабиласи билан уришиб, ўн бир эркак, йигирма бир аёл, ўттиз нафар болани асир олиб қайтди. Пайғамбар алайҳиссалом асирларни Ҳориснинг қизи Рамланинг ҳовлисига қамаб қўйишни буюрдилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ