Инглиз насроний файласуфининг гувоҳлиги

4 йил аввал 1793 siyrat.uz

Ғарбликлар биз, мусулмонларнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида гапирган гапларимизни эшитсалар, бизни динимиз ва пайғамбаримиз борасида тарафкашлик қилаётганликда айбласалар, ажаб эмас. Агар бундай сўзлар ўз миллатдошлари ва қондошларидан чиқса, ҳечам бундай гапларни айтмасалар керак. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида инсоф билан китоб ёзган кишиларнинг энг машҳури инглиз файласуфи ва Нобел мукофоти лауреати (соҳиби) Томас Карлилдир. У ўзининг «Қаҳрамонлар» деб номланган китобида Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида узоқ гапирган. У ўзининг насроний қавмдошларига хитоб қилиб, очиқ ва равшан ҳолда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликлари рост ва у Зот турмушлари ва шахсий ҳаётларининг барча қирраларида улуғ эканликларига ишора қилиб ўтган. Жумладан шундай дейди:«Ҳозирги асримизда яшаётган киши Ислом дини ёлғон ва Муҳаммад алдоқчи ва сохталаштирувчи деган гапларга қулоқ солиши энг катта уят бўлиб қолди .Бунга ўхшаган ахмоқона ва одамни хижолат қиладиган гаплар тарқалишига қарши курашиш вақти келди. Чунки бу Зот олиб келган рисолат ҳануз икки юз миллион инсон (ҳозирги кунда мусулмонлар сони бир миллиард уч юз миллионга етди) учун нур таратувчи чироқ вазифасини ўтамоқда. Бир ўйлаб кўринг, мана шу санаб саноғига етиб бўлмайдиган миллионлаб инсонлар яшаб, вафот этган рисолат ёлғон ва алдов бўлиши мумкинми?!Шахсан мен бу фикрга ҳеч қачон бормайман. Агар ёлғон ва алдов инсоният кўз ўнгида шу қадар ривожланар ва шу даражада инсонлар уни қабул қилар экан, демак, барча инсонлар ахмоқ ва жинни экан. Бу нодон фикр қанчалар одамга афсус келтиради. Бу фикрга борганлар қанчалар заиф ва қанчалар раҳим-шафқат ва таъзия билдиришга ҳақли-а! Ҳурматли акалар ва укалар бир ўйлаб кўринг! Ёлғончи киши бир динни пайдо қилиши ва уни очиқчасига кенг тарқатишга қодирми? Қасамки, ёлғончи киши ғиштдан бир уйни ҳам қура олмайди. Агар у оҳак, гипс ва тупроқнинг хусусиятларини билмаса, у қурган нарса уй бўлмайди. Қурилган нарса ҳар хил қоришмалардан иборат тепалик ва дўнглик бўлиб қолади. Қолаверса, унинг устунлари ўн икки аср туриши ва икки юз миллион инсон яшаши ўрнига ҳар томони нураб, вайрон бўлиши ва гўё бу жойда ҳеч нарса бўлмагандек бўлиши керак эмасмиди?! Шунга кўра, биз ҳеч қачон Муҳаммадни мақсадига етиш йўлида ҳийла ва алдовларни ишлатган, подшоҳ ёки султонликни хоҳлаган ёки бошқа паст нарсаларга интилган ёлғончи ва сохтакор киши деб ҳисобламаймиз. У Зот олиб келган рисолат очиқ ҳақиқатдир. Унинг сўзлари эса рост сўздир. Муҳаммад ҳаргиз ёлғончи ҳам, тўқимачи ҳам эмас. Мана шу ҳар қандай ботилни йўқ қиладиган ва кофир қавмларнинг ҳужжатини синдирадиган ҳақиқатдир! Яна шу нарсани унутмаслигимиз керакки, у Зот ҳеч қачон бирор устоздан дарс олмаган ва бошқа бирор инсонга тақлид ҳам қилмаган. Бошқанинг мешидаги сувдан ҳовучлаб олмаган. У ўзига ўхшаган бошқа улуғ пайғамбарлар каби улуғ бўлган. Мен уларни қоп-қоронғу бўлган зулматли замонларда йўл бошлайдиган чироққа ўхшатаман. У Зотни ҳаёти давомида мустаҳкам фикрли, қарори тўғри, карамли, яхши, меҳрибон, тақволи, фозил, ҳур, жиддий, ихлосли ва шу билан бир қаторда, табиати енгил ва мулойим, очиқ юзли, мақтовли дўст, дилкаш, баъзида ҳазилкаш ва қувноқ бўлиши, умуман олганда, доим юзида чин қалбдан чиқадиган табассум балқиб турар эди. Баъзи инсонларнинг юзида ёлғон иши ва сўзи каби табассумининг ҳам ёлғонлиги кўриниб туради». Томас Карлил яна шундай дейди: «У Зот одил, нияти тўғри, ақли зийрак, кўнгли ғайратли, иқтидорли, гўё ҳар тунда ёнида порлоқ чироқ юргандай, нурга тўла ва фитрати улуғ киши бўлиб, бирор мактабда таълим олмаган ва бирор устоз уни тарбияламаган, у буларнинг барчасидан беҳожат эди. Тарафкаш насронийлар ва динсизлар:«Муҳаммад бу ишларнинг барчасини машҳур бўлиш ва мансабу султонлик орқали фахрланиш учун қилган», деб даъво қиладилар. Қасамки, ҳаргиз ундай эмас! Чўлу биёбонлардан чиққан, кўзлари чақнаб турадиган, улуғ, борлиғи раҳмат, яхшилик, ҳикмат ва фаросатдан иборат бўлган бу кишининг қалбида дунёвий истаклардан бошқа фикрлар ва раҳбарлик ва мансаб талабига тескари бўлган ниятлар бор эди. Қандай қилиб бундай бўлмасин? У Зотнинг нафси улуғ жим турувчи ва фақат ихлосли ва ғайрат ила ҳаракат қиладиган кишилардан эди. Бошқалар ёлғон ислоҳотларга рози бўлиб, ботил эътиборларга мувофиқ равишда ҳаракат қилаётганларини кузатиб турган вақтингизда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам барча ўрганиб қолган ёлғонларга ўралишиш ва ботил ишларни пайдо қилувчига боғланиб қолишга рози бўлмаслигини кўрасиз! У Зот ўзининг улуғ нафси, бўлган ишлар ва келажакда бўладиган ишларнинг ҳақиқатини билиши билан тенгиз эди. Борлиқдаги сир у Зотнинг виқори, ташвишланиши, салобати, моҳирлиги орқали кўзларида кўриниб турар эди. У нарсани тўсиб қўядиган ортиқча ҳаракатлар йўқ эди. Гўё, ўша сирнинг ўзи: «Мана мен», деб тургандек эди. Бундай холислик илоҳий муқаддас маънодан холий бўлиши мумкин эмас. Агар бу киши гапирса, барча қулоқлар тинглайди, барча қалблар ўзига сингдириб олади ва бу сўзлардан бошқа барча сўзлар бекор бўлиб қолади. Демак, келинглар, Муҳаммад ёлғончи деб, гапирадиган золим кимсаларнинг тутган йўлидан юз ўгириб, уларга хайрихоҳлик билдиришни ор, аҳмоқлик, тентаклик ва сурбетлик деб ҳисоблайлик ва бу ишни ўзимизга уят деб билайлик! Мен Муҳаммадни табиати риё ва сохталикдан пок бўлгани учун яхши кўраман. У саҳродан чиққан, мустақил фикрга эга, нима гапирса, ўзининг сўзларини гапирадиган, ўзида бўлмаган нарсани даъво қилмайдиган, кибрланмайдиган ва хор бўлмаган киши эди. Ўзининг очиқ ва равшан, ҳурфикр сўзлари билан Румнинг қайсарлари, ажамларнинг кисроларига хитоб қилар ва уларни бу дунё ва охират ҳаётида нима қилиш лозим бўлса, ўша ишларга бошлар эди. У Зот нафсининг қадрини билар эди. Аъробийлар билан бўлган шиддатли жанглар у Зотнинг қувватлари қай даражада эканини кўрсатган воқеалардан холи эмас. Шунингдек, раҳмат, карам ва кечиримлиликдан ҳам холи эмас. У Зотнинг нури бутун борлиққа тарқалди, зиёси бутун дунёни қамраб олди ва шуъласи эса шимолдан тортиб жанубгача, машриқдан тортиб ғарбгача етиб борди. Ислом келганига бир аср бўлмай арабларнинг давлати шарқда ҳиндистонгача, ғарбда Андалусгача етиб борди. Ислом давлати бир неча аср ва замонларда куч ва қувват, ҳақ ва ҳидоят салобати, фазл ва мурувват нури билан ер шарининг ярмини ёритди». Ушбу сўзлар ғарблик насроний ёзувчининг Ислом динининг Пайғамбари борасида берган гувоҳлиги. Мазкур сўзлар ушбу ёзувчи Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсиятларини ёритишда инсоф қилгани, қаттиқ ажаблангани ва очиқ ҳолда таъсирланганига далолат қилади. Шунингдек, бу гувоҳлик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шамойиллари, хусусиятлари ва хулқ-атворларини васфлашда ҳаддан ошмаганимизга ҳам далолат қилади. Чунки биз ҳеч қандай шак ва таъвилни қабул қилмайдиган ҳақиқатлар ва ҳодисаларга таянганмиз!

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи

васалламнинг улуғликларидаги сирлар»

китоби асосида Раҳматуллоҳ

Аҳмаджон ўғли тайёрлади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ