Хурмога тош отувчи

3 йил аввал 2275 siyrat.uz

Хурмо баргини тўкмайдиган дарахт турларидандир. Унинг ҳар бир қисмида – узун баргларида, шоҳларида, танаси ва мевасида ўзига хос хусусиятлар бор. Хурмони тош билан урсанг, у сенга энг мазали қисмини, яъни мевасини ташлайди. Лекин қандай қилиб унга тош отасан.

Келинглар, бу ҳақида Рофеъ ибн Амр ал-Ғафорий бизларга қилган ривоятидан билиб оламиз. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлиб, дарҳақиқат, у билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўрталарида бир ҳолат содир бўлган. Ўша пайтларда кичик бўлишига қарамай, бўлган воқеани, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг унга айтган сўзларини ва қилган ишларини унутмади. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қийинчилик, фақирлик ва муҳтожлик вақтларида ҳамроҳ бўлди.

Бир куни бола оч қолиб хурмо дарахтига тош отади. Шу ўринда бу ҳолат  хоҳ ишора билан, хоҳ кўчадаги ёки бошқа бир хурмо орқали болага кўрсатиб берилади. Шунда дарахтдан янги, юмшоқ хурмо ерга тушарди, у ерди. Лекин бу ҳолат бир ёки икки маротаба такрорланмади. Болани бу иши ҳар куни давом этди. Одамлар унга насиҳат қилдилар. Лекин у насиҳатга қулоқ солмади. Шундан сўнг одамлар уни Расулулло ҳсоллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бу ишидан тўхтатиш учун олиб келдилар.

Келинг, қарайлик- чи, Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васаллам унга қандай чора кўрган эканлар. Очлиги сабабли унинг узрини қабул қилар эканмилар?

Хурмога тош отишига рухсат бериб, хурмо эгаларидан уни таомлантиришларини талаб қиладиларми?

Келинглар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима қилганларини кўрамиз.

Биринчидан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўраб, қилмиши сабабини аниқлай бошладилар Улар:«Нима учун хурмога тош отасан?» деб сўрадилар. Бола: «Ейиш учун», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга хурмога тош отмаслиги кераклигини, чунки хурмонинг устидаги мева ҳам, ҳурмо дарахти ҳам эгасининг ҳақи эканини тушунтирдилар. Лекин жуда ҳам пишиб кетиш оқибатида янги, юмшоқ хурмо ерга тушади. Бу эса унинг қисматидир (насибасидир). Агарда уни ҳеч ким олмаса, оёқлар остида босилиб кетади ёки қушлар еб битирадилар, ё бўлмаса қуёшдан барбод бўлади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ейишни истаган пайтингда ана шу хурмодан ейишинг мумкин, дедилар. Зеро бундай ҳолат ўзганинг мулкига тажовуз қилиш эмас.

Иккинчидан: Ундан иккинчи бор хурмо дарахтига тош отмаслигини талаб қилдилар.

Учинчидан: Ёш болага меҳр ва шафқатлари жўшиб, уни бошини силадилар ва унинг ҳаққига: «Эй Роббим унинг қорнини тўйдиргин», яъни уни тезда тўйишини сезадиган қилгин ва унга қорин тўйдирадиган таомларнинг ҳалолларини муяссар қилгин, деб дуо қилдилар.

Эй Муҳаммад, эй тўғри йўлга бошловчи Набий алайҳиссалом, Аллоҳим сизга салот ва саломларни ва барокатни йўлласин. Эй таълим олиб, таълим берган муаллимларнинг энг яхшиси, сиз бизларга намунасиз, бизнинг шафоатчимизсиз.

лбатта, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафқат, раҳмат, таълим, тарбия билан насиҳат ўртасини, ҳақларни ўз эгаларига қайтариш ўртасини жамладилар.

Энди мен сенга Рофеъ ибн Амр розияллоҳу анҳу айтган сўзларини келтираман.

Айтадилар: Ёш бола эдим. Ансорийларнинг хурмоларини қоқиб ердим. Мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига олиб бордилар. У Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: Нима учун хурмоларга тош отасан? деб сўрадилар. Мен, ейиш учун, дедим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Хурмога бошқа тош отмагин, ерга (тагига) тушганларидан егин, дедилар. Сўнгра бошимни силаб: «Аллоҳим, унинг қорнини тўйдиргин», деб дуо қилдилар.

Энди, эй болажонларим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қандай сифатлайсизлар?

Бу жумбоқни ечишдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг услублари сени ажаблантирдими?

.

 Агарда ўша замонда Мадинада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга яшаб ўша болани кўрганингда, қандай йўл тутган бўлардинг?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббод ибн Шураҳбийлга ва Рофеъ ибн Амрга қўллаган услубларини  қиёслашга уриниб кўр?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нимани ўргандинг?

* Ғазаб қилишдан олдин ҳатокордан килган хатосининг сабабини сўраш

* Хато қилувчига токи у ўша хатосини иккинчи бор қилмаслиги учун унинг хатосини ўрнини босувчи ечимни топиш.

Менинг нарсаларимга теккани учун укам билан жанжал қилиш ўрнига унга ҳадя ёки бошқа ўйинчоқ олиб бераман.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ