Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам каби бўл ва тилингни покла

1 ўн йил аввал 2380 siyrat.uz

Қадрли болажонларим, ёмон сўздан, ҳақорат ва сўкишдан сақланинглар. Албатта, суюкли Муҳаммад алайҳиссалом айтадилар: «Мўмин одам  ёмонловчи, лаънатловчи, бузуқ ва ахлоқсиз бўлмайди». (Термизий ривояти, ҳасан ҳадис деганлар).

Сизлар биласизларки, эй суюклиларим, Аллоҳ таоло бу тилни бизларга дўстларимизни хақоратлаш, биродарларимизни сўкиш, бузуқ сўзларни айтиш учун ато қилмаган. Балки тилни Аллоҳ менга Ўзи рози бўладиган,  фойда берадиган нарсаларни айтишим ва у билан эҳтиёжларимни ифодалашим учун яратгандир.

Шунингдек, мени жаннатга олиб кирадиган амалларни айтиш учун берган. Масалан: Аллоҳни зикр қилиш , Аллоҳнинг Расулига саловат айтиш , салом бериш  Қуръон ўқиш, рост сўзлаш , ҳақни гапириш , насиҳат қилиш , шукр қилиш ,изн сўраш... кабилар.Шу билан тилни сақловчи кишилардан бўламан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  каби тил иффатини сақловчи бўламан. Энди Аллоҳнинг Расулини яхши кўрувчи мусулмон тилини Аллоҳдан бўлган неъмат экани, у билан Аллоҳ рози бўладиган нарсаларни гапириш керак эканини билади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ