6 муҳаррам 1447
Барча Пайғамбарлар қўй боқишган, деб эшитдим. Шу маълумот тўғрими?

Савол: Барча Пайғамбарлар қўй боқишган, деб эшитдим. Шу маълумот тўғрими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ъала ман ла набийя баъдаҳ. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳа, тўғри. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга «кабос» (янтоққа ўхшаш бутанинг пишиб етилган мевалари)ни тераётган эдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (бизга): «Қорасини теринглар, чунки у яхшироғидир», дедилар. (Саҳобалар) сўрашди: «Ё Расулаллоҳ,) Сиз қўй боққанмисиз? (яъни қўй боққан бўлсангиз, «кабос»нинг яхши-ёмонини биласиз)». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Пайғамбар зоти борки, албатта, қўй боққандир!» дедилар» (Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти).
21:41 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Хулафолар
Кейинги мақола
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...