ШОГИРДЛАРНИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАШ…

3 йил аввал 1467 siyrat.uz

Шогирдларни муносиб тақдирлаш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларидир! Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон зотининг мақтов эшитишга, қилган ишини муносиб тақдирланишига бўлган эҳтиёжини билганлари боис ёш саҳоба розияллоҳу анҳумларни чиройли мақтовлар ила сийлар ва уларга лойиқ мақомларини айтиб хурсанд этар эдилар. Бу борада энг чўққига чиққанликларини ҳис этиш ҳеч ҳам қийин эмас. Зеро у Зот уларнинг хислатларига мувофиқ мукофатлар ҳам берар эдилар. Шундай мукофотларидан бири дуо ила сийлашликларидирки, илм талабидаги кишига барака-хайрият, Аллоҳдан тавфиқ сўраб дуо қилар эдилар. Бу тарзда мукофотлашнинг мисолини у Зот алайҳиссаломнинг Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуга қилган дуоларида топсак бўлади. Абдулоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам халога  кирдилар. Мен у Зот  алайҳиссаломга сув ҳозир қилдим. У Зот: «Буни ким келтирди?» деб сўрадилар ва бу ишни қилган мен эканлигим ҳақида   хабар берилди. Шунда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, уни динда фақиҳ қилгин», деб дуо қилдилар», дея Росуллоҳнинг дуоларидан баҳраманд бўлганларини хабарини берадилар. Айни пайтга келиб бу тарзда ўқувчиларни рағбатлантириш камёб ишга айланди. Ҳолбуки, дуо ила шогирдларни мукофотлаб туришлик ахлоқи ҳасаналардандир. Бунга асло бепарво қараб бўлмайди. Устозлар томонидан бу нарсага алоҳида эътибор қаратилмоғи лозим. Сийлашнинг яна бир йўли: «Баракалла, яхши, аъло» деган иборалар ила чиройли мақтов айтишликдир. Бу ишни ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васалламнинг ҳаётий кўрсатмаларидан  иқтибос сифатида олсак, янада гўзаллик касб этади. Абу Мунзир розияллоҳу анҳу Қуръондаги энг улуғ оят ҳақида сўраганларида, у Зот: «{ الله لآ إله إلا هو الحي القيوم }» дир дея жавоб бериб, «Эй Або Мунзир, илм сени бахтиёр қилсин» – деган эдилар. Пайғамбар алайҳиссалом Абу Мусо Ашаърий розияллоҳу анҳунидан: «Эҳромдан қандай чиқдинг?» деб сўраганларида, у киши: «Аллоҳнинг Расули қандай эҳромдан чиққан бўлсалар, мен ҳам шундай эҳромдан чиқдим», деб жавоб қилди. Шунда икки олам сарвари: «Яхши қилибсан» дедилар. Бу услубни муаллимлар чиройли тарзда ўзлаштиришлари зарурдир. Чунки бу – ўқувчининг қалбида ўз илмий салоҳиятига бўлган ишончни ошириб, барча қилган меҳнатларини бесамара кетмаганига ишонч ҳосил қилишга ёрдам бўлади. Шундай экан, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига имкон қадар амал қилиб, келажак авлодни ҳам жисмонан ва ҳам руҳан салоҳиятли улағайишига ҳисса қўшиш мақасадида бу каби услублар ҳаётимизда жорий этилса,  иншааллоҳ, Аллоҳ ва унинг Расулига итоат этишдан ўзга нарса бўлмайди. Бутун умматига ҳаётнинг ҳар жабҳасида гўзал намуна бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин!

وصلى الله وسلم على نبينا محمد عدد ما ذكره الذاكرون

وصلى الله وسلم على نبينا محمد عدد ما غفل عنه الغافلون.

 

Андижон «Саййид Муҳйиддин махдум»

 Ислом билим юрти 4-босқич талабси

 Қурбонов Салоҳиддин.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ