РАМАЗОНДА ЗИКР ҚИЛАЙЛИК

6 йил аввал 3771 siyrat.uz

Аллоҳнинг берган неъматларини қадрлаш ва ундан унумли фойдаланиш ҳар бир мўминнинг шиори ва ундан ажралмас одати бўлиши лозим. Мана ажрларни жамлаш учун Аллоҳ томонидан ато қилинган имтиёз, яъни Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги ҳам кириб келди. Лекин ҳануз кўнгилдагидек амалларни қилиб ажр ололганимиз йўқ. Келинг, азизлар, қолган ушбу ўн кунни мақбул амаллар ва хайрли ишлар билан тўлдирайлик. Ва Аллоҳнинг ҳақиқий бандаларидан бўлайлик. Қуйида ушбу ойда қилинадиган улуғ ибодатлардан бири ҳисобланган зикр ва унинг фазилати ҳақида тўхталиб ўтамиз. Аллоҳ барчаларимизни ўзининг зокир бандаларидан қилсин.

Зикрнинг фазилати

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Амалларингизнинг яхшироғи ва Хожаларингиз хузурида ёкимлироғи ва даражаларингизни кўтарувчироғи, сизлар учун тилла-кумуш инфоқ қилишдан ва душманларингиз билан рўбаро келиб, уларнинг бўйнига уришингиз ва улар сизларнинг бўйинларингизга уришидан кўра хайрлироғи хақида хабар берайми?» дедилар. «Ҳа, эй Расулуллоҳ!» дейишди. Расулуллоҳ: «Бу – Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилишдир» дедилар. (Аҳмад ривояти.) Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Роббисини зикр қилувчи билан Роббисини зикр қилмайдиган кимсанинг фарқи худди ўлик билан тирик мисолидадир». (Бухорий ривояти.) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ табарока ва таоло айтади: «Мен бандамнинг гумонидаман, яъни бандам Мен хақимда кандай гумон қилса шундайдирман. Агар у (доимо) Мени ёлғиз зикр қилса, Мен ҳам уни ёлғиз зикр қиламан. Агар у Мени жамоат ичра зикр этса, Мен ҳам уни у зикр қилган жамоатдан кўра улуғрок жамоат ичра зикр қиламан. У Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир зироъ яқинлашаман. Агар у Менга бир зироъ яқинлашса, Мен унга бир баъ яқинлашаман. Бандам Мен томонга юриб келса, Мен унга югуриб келаман» (Бухорий ва Муслим ривоятлари.) Аллоҳ таоло дейди: «Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар!» (Ахзоб 41) Бошқа оятда: «Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни жаннат) тайёрлаб кўйгандир»,  деб марҳамат қилади. (Ахзоб 35) Бу оятларда кўп зикр қилишга бўлган амр бордир. Банда Алллохга канчалик мухтож бўлса, шунча кўп зикр қилсин. Дархақикат, инсон Аллоҳдан кўз-очиб юмиш фурсатичалик ҳам бехожат бўлолмайди. Абу Дардо розияллоҳу анҳу деган эканлар: «Хар бир нарсанинг яркиратадиган жилоси бор. Калблар жилоси эса бу –Аллоҳни зикр қилишликдир». Шубҳа йўқки, калб ҳам худди темир занглагани каби занглайди. Жилоси эса зикр биландир. У шунчалик яркиратадики, худди тиник кўзгу каби қилиб кўяди. Агар зикрни тарк қилса ,занглаб кетади. Калб ўзи икки нарса туфайли занглайди: Ғафлат ва гунох. Жилоси ҳам иккитадир: Истиғфор ва зикр. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Биз калбини Бизни зикр этишдан ғофил қилиб кўйган, хавойи-нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!» (Кахф 28) Агар банда бир инсонга эргашмокчи, ундан ўрнак олмокчи бўлса, карасин, ахли зикрданми ёки ғофилларданми? Унга нафси-хавоси ҳхокимми ёки илохий вахийми? Агар хавойи-нафси ҳоким бўлса, у ғафлат ахлидан экан. Қилар иши ҳам, оятда айтилаётганидек, исрофгарчиликдир. Унга эргашмасин, изидан юрмасин, чунки у халокатга етаклайди.

Андижон вилояти Асака тумани Мулла Раимхон  номидаги масжиди

имом хатиби Худоёров Сардор.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ