Саҳобалар

Охирги вафот этган саҳобалар рўйхати

8 йил аввал 3959 siyrat.uz

 

Савол: Мен шу пайтгача энг охирги вафот этган саҳоба Анас ибн Молик деб юрардим. Куни кеча масжидда бир намозхон энг охирги вафот этган саҳоба Абу Туфайл экан, деб қолди. Илтимос, шунга аниқлик киритсангизлар.

 Жавоб: Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ, аммо баъд:

     Охирги вафот этган саҳобаларнинг рўйхатини келтирамиз:

1. Абу Умома розияллоҳу анҳу, ҳижрий 86 йили Шомда вафот этган.

2. Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу, ҳижрий 86 йили Мисрда вафот этган.

3. Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу, ҳижрий 87 йили Ироқнинг Кўфа шаҳрида вафот этган.

4. Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳу, ҳижрий 91 йили Мадинада вафот этган.

5. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу, ҳижрий 93 йили Ироқнинг Басра шаҳрида вафот этган.

6. Абу Туфайл Омир ибн Восила розияллоҳу анҳу, ҳижрий 100 (ёки 110) йили вафот этган.

(Манбалар: Сулаймон Надавий, «Ар-рисолатул Муҳаммадия», 1/78; Маҳмуд Таҳҳон, «Тайсиру мусталаҳил ҳадис», 1/108).

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ