Давс Зу Саълабон, ҳабашлар подшоҳлиги ва Яманни эгаллаган Арёт ҳақида сўз. Давснинг қочиши ва Қайсардан ёрдам сўраши

3 йил аввал 1793 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: сабаълик бир киши Зу Нувоснинг аскарларидан қутилиб қолди. Уни Давс Зу Саълабон дейишарди. У отига миниб, саҳро томонга ўзини урди ва зўрға қутилиб қолди. У шу юришда давом этиб, Рум подшоси Қайсар олдига етиб борди ва ундан Зу Нувос ҳамда унинг аскарларига қарши ёрдам сўради. У Қайсарга уларнинг қилган ишларини сўзлаб берди. Шунда Қайсар унга: «Сенинг мамлакатинг биздан узоқда, шунинг учун сенга Ҳабашистон подшосига мактуб ёзиб бераман. Зеро, у ҳам шу (насронийлик) динида ва сенинг мамлакатингга яқин»,  деди. Унга Давсга ёрдам беришини буюриб, бир мактуб ёзиб берди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ