Абраҳа ал-Ашрамнинг Яман мулкини эгаллаши ва Арётни ўлдириши. Арёт ва Абраҳа ўрталарида бўлиб ўтган воқеа

1 ўн йил аввал 2184 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Арёт Яманда бир неча йил подшоҳлик қилди. Сўнгра у билан аскарларидан бири Абраҳа ал-Ашрам ал-Ҳабаший ўртасида низо чиқди. Оқибатда ҳабашлар иккига бўлиниб, ҳар иккисининг тарафдорлари бир-бирларига қарши жанг қилишга отландилар. Икки тараф бир-бирига яқин келганида Абраҳа Арётга элчи юбориб: «Ҳабашларни бир-бирига қарши уриштиришинг нотўғри. Агар мард бўлсанг, кел, иккимиз яккама-якка олишайлик. Қайси биримиз ғолиб келсак, ҳабашлар ўшанга итоат қилсинлар»,  деди. Шунда Арёт ҳам: «Тўғри айтасан»,  деди. Шундан сўнг Абраҳа майдонга чиқди. У калта бўйли, гўштдор ва семиз киши бўлиб, насроний эди. Унга қарши Арёт ҳам майдонга чиқди. У эса узун бўйли, гавдали ва кўркам киши эди. Унинг қўлида найзаси бор эди. Абраҳанинг орқасидан Атавда исмли қули ҳам чиқди. Арёт найзаси билан Абраҳанинг бошига урди, найза Абраҳанинг пешонасига тегиб, унинг қоши, бурни, кўзи ва лабини йиртиб юборди (Шунинг учун уни Абраҳа ал-Ашрам (тиртиқ Абраҳа) дейилади). Шунда унинг қули Атавда Абраҳанинг ортидан туриб, Арётга ҳамла қилиб, уни ўлдирди. Шундан сўнг Арётнинг аскарлари Абраҳа томонга ўтдилар ва Ямандаги ҳабашлар унинг атрофига жамландилар. Абраҳа Арётнинг оиласига унинг хунини тўлади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ