Нажошийнинг Арётни ўлдиргани учун Абраҳага ғазаб қилиб, сўнг кечириши

1 ўн йил аввал 1835 siyrat.uz

Юқоридаги хабар Нажошийга етиб келдиганда, қаттиқ дарғазаб бўлди. У «Абраҳа менинг амиримга тажовуз қилиб, уни менинг буйруғимсиз ўлдирибди»,  деди. Сўнгра: «Абраҳанинг ерини босиб олмагунча, уни пешона сочини қирдирмагунча қўймайман»,  деб қасам ичди. Буни эшитган Абраҳа дарҳол сочини қирдирди ва бир қопни Яман тупроғи билан тўлдириб, сўнг уларни Нажошийга юборди. Унга мактуб йўллаб: «Эй подшоҳим, Арёт ҳам, мен ҳам сизнинг қулларингизмиз. Сизнинг буйруғингиз тўғрисида иккимиз келишмай қолдик. Ҳар иккимиз ҳам сизнинг итоатингизда эдик. Лекин мен ҳабашларга бошчилик қилишга ва уларнинг бошини қовуштириш, сиёсат қилишга ундан кўра кучлироқ эдим. Қасамингизни эшитиб сочимнинг ҳаммасини қирдирдим ва уни сизга еримнинг бир қоп тупроғи билан қўшиб юбормоқдаман, токи сиз уларни оёғингиз остига қўйиб қасамингизни оқланг», деди. Нажоший унинг мактубини олгач, Абраҳани кечирди ва унга: «Яман ерида то сенга буйруғим етиб боргунича амирлик қилиб тургин»,  деб мактуб йўллади. Шундан сўнг Абраҳа Яманда қолди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ