27 жумадул аввал
1447
Қуръони каримда фил эгалари ҳақида зикр қилинган оятлар ва улардаги баъзи сўзларга Ибн Ҳишомнинг шарҳи
Ибн Исҳоқ: Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар қилганидан сўнг Қурайш қабиласига берган неъмат ва фазилатларини санаб, улар жумласидан, уларни тирик қолдириш учун бошларидан ҳабашларни қандай даф этганини зикр қилиб, деди:
«(Эй, Муҳaммaд,) рaббингиз фил эгaлaрини нe қилгaнини кўрмaдингизми? (У)улaрнинг мaкрлaрини чaлғитиб қўймaдими?! Улaрнинг устигa тўдa-тўдa қушлaрни юбoрди. (Улaр) сoпoл тoшлaр билaн улaрни oтaр эди. (Шундaй қилиб,) улaрни еб (чaйнaб) тaшлaнгaн сoмoндeк қилиб тaшлaди»1.
Яна марҳамат қилиб деди:«Қурaйш (aҳoлиси)гa қулaй қилиб қўйгaни учун, яъни улaргa қишдa (Ямaнгa) вa ёздa(Шoмгa) сaфaр қилишни қулaй қилиб қўйгaни учун мaнa шу уй (Кaъбa)нинг Пaрвaрдигoригa ибoдaт қилсинлaр! Зeрo, (у) улaрни oчликдaн (қутқaриб) тaoмлaнтирди вa xaвф (вa xaтaр)дaн xoтиржaм қилди»2.
Ибн Ҳишом: «Абобийл» сўзи гуруҳ-гуруҳ деганидир. Араблар бу сўзни бирлик шаклида ишлатганларини кўрмадик. «Сижжил» сўзига келсак, менга наҳв олимлари Юнус ва Абу Убайдаларнинг айтишларича, сижжил бу – қаттиқ, пухта деган маъноларни беради. Баъзи муфассирлар эса, сижжил форсча икки сўз, яъни «санж» – тош ва «жил» – лой сўзлари йиғиндиси бўлиб, араблар уларни бир сўзга айлантириб юборганлар. Яъни «сижжил» – шу икки жинсдан иборат бўлган тошдир. Сурадаги «асф» сўзи эса, атайлаб экилмасдан, ўзи униб чиқадиган ўсимликлар баргидир. Унинг бирлиги «асфа» бўлади. Менга Абу Убайданинг хабар беришича, у «усофа» ва «асифа» ҳам дейилади.
Сурадаги «ийлоф» сўзига келсак, бу Қурайшнинг тижорат мақсадида Шом мамлакатига сафар қилишларидир. Улар қиш фаслида бир марта, ёз фаслида бир марта сафар қилишарди.
1- Фил: 1–5.
2- Қурайш: 1–4.
20:07 / 26.06.2020
3430
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Жумадул-аввал ойининг 23 куни
28
Тарихда бугун
Мақолалар
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى
اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ
إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22-октабрь
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024
ٍКўп кўрилганлар