Нўъмон ибн ал-Мунзирнинг Кисро ҳузурида Ибн Зу Язанга воситачилик қилиши

3 йил аввал 1849 siyrat.uz

Шундан сўнг Ибн Зу Язан йўлга чиқиб, Кисронинг Ҳийра ва унинг атрофидаги Ироқ ерлари ҳокими Нўъмон ибн ал-Мунзир олдига борди. Зу Язан унга ҳабашлар устидан шикоят қилди. Шунда Нўъмон унга: «Мен ҳар йили бир марта Кисро ҳузурига бораман, шу муддат келгунча сабр қилиб тур», деди. У худди шундай қилди. Сўнгра у билан бирга йўлга чиқди. Нўъмон Ибн Зу Язанни Кисро ҳузурига олиб кирди. Кисро тожи турадиган қаср ичида ўтирар эди. Унинг тожи катта челакдек бўлиб, ёқут, гавҳар, забаржад, тилло ва кумушлар билан безатилган эди. Тож қаср ичидаги дарча тепасига тилла занжир билан осиб қўйилган бўлиб, Кисронинг гардани тожни кўтара олмас эди. Шунинг учун тожни матолар билан ўраб турилар, сўнг подшоҳ унга бошини киргизарди. У ўрнига ўтириб бўлгач, тож устидан матолар олиб ташланарди. Шу сабабли уни илк бора кўрган одам ҳайбатидан ҳузурида чўккалаб қоларди. Сайф ибн Зу Язан ҳам унинг олдига киргач, дарҳол чўккалаб қолди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ