Кисронинг Ибн Зу Язанга ёрдам бериши

3 йил аввал 1942 siyrat.uz

Ибн Ҳишом: менга Абу Убайда деди: Сайф ибн Зу Язан Кисронинг ҳузурига кирганида бошини эгди. Подшоҳ: «Бу аҳмоқ менинг ҳузуримга шу баланд эшикдан кириб, кейин бошини эгаяптими? Бу нимаси?»  деди. Унинг сўзини Сайфга айтишди. Шунда Сайф: «Менинг бундай қилишимга бошимдаги ғам юки сабаб бўлди. Чунки унинг учун ҳар қандай нарса торлик қилади»,  деди.

Ибн Исҳоқ: сўнгра подшоҳга: «Эй подшоҳ, бизнинг юртларимизга бегоналар эгалик қилмоқда»,  деди. Кисро: «Қайси бегоналар? Ҳабашларми ёки синдларми?»  деб сўради. Шунда у: «Ҳабашлар, шунинг учун сиздан ёрдам сўраб келдим. Мамлакатимга сиз подшоҳлик қилсангиз дейман»,  деди. Подшоҳ «Мамлакатинг мендан узоқда бўлишидан ташқари, манфаатли томонлари кам. Шунинг учун мен Форс юртидан араб ерларига аскар жўнатмайман, менинг бунга эҳтиёжим йўқ»,  деди. Сўнгра унга ўн минг дирҳам пул ва кўркам либослар берди. Сайф буларни олиб, унинг олдидан чиқди ва бу кумуш дирҳамларни одамларга сочиб тарқата бошлади. Бу хабар подшоҳга етгач, «бу одамда бир иш бор» деб, уни ҳузурига чорлатди. Унга: «Нима учун подшоҳнинг совғасини олиб, одамларга сочиб юборяпсан?» деди. Шунда у: «Мен буларни нима қиламан? Мен келган мамлакатнинг тоғлари тилло ва кумушдан иборат»,  деди. Шундан сўнг Кисро марзабон (маслаҳатчи)ларини йиғиб уларга: «Бу одамнинг талаби тўғрисида нима дейсизлар?»  деб сўради. Улардан бири: «Эй подшоҳ, сизнинг зиндонларингизда ўлимга маҳкум этилган маҳбуслар бор, ана ўшаларни у билан юборинг. Агар улар ҳалок бўлишса, сиз ҳеч нарса йўқотмайсиз. Агар улар зафар қучиб, ғалаба қозонсалар, унда мулкингиз кенгайиб, салтанатингиз зиёда бўлади»,  дейишди. Кисро шундан сўнг унга саккиз юз нафар маҳбусни қўшиб юборди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ