10 жумадул аввал 1447
«Қалбимиз, ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!» (2-тадбир)
Муҳаммад алайҳиссаломни Ўзига ҳабиб этиб танлаган, оламларга раҳмат айлаган, пайғамбарларнинг афзали этиб сайлаган Роббимиз Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсин! Икки олам сарвари, нубувват осмонининг шамси анвари, ҳақиқатлар меҳвари, охир замон пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд ва салавотларимиз бўлсин!
Ислом фидокорлари, уммат ифтихорлари фусункорлари, башарият ахёрлари, Расулуллоҳнинг дўсту ёрлари ‒ олу асҳобларига Аллоҳнинг ризоси ва раҳмати бўлсин! Бугун «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасида «Қалбимиз ва ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!» шиори остидаги навбатдаги илмий-маърифий мавлид анжумани бўлиб ўтди. Анжуман Қуръони карим тиловати ва дуолар билан бошлангач, «Мирза Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддин анжуман ташкилотчилари, қатнашчилари ва меҳмонларни табриклаб, сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилавий тотувликдаги ибратлари мавзусида маъруза қилдилар. Маърузадан сўнг юртимизнинг машҳур, пешқадам қорилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз муҳаббат ва таъзим ила йўғрилган нашидалардан ижро этиб, мажлисга ўзгача шукуҳ файз бахш этдилар. Шундан сўнг ушбу нашидалардаги маънога уйғун равишда arabic.uz сайти ходими, «Гранд таълим» ўқув марказининг мударриси Анвар Аҳмад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат, у зотни кўришга иштиёқ ҳамда у зотни таниш, маърифат ҳосил қилишнинг аҳамияти ҳақида суҳбат қилиб бердилар. Суҳбатдан сўнг «Минор» жомеъ масжиди имом ноиби Абдулбосит қори Бадриддин «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси томонидан ўқилган хатми Қуръонни ниҳоясига етказиб бердилар. Анжуман «Тинчлик» жомеъ масжиди имом-хатиби Алишер Дўнгбоевнинг хатми Қуръон дуоси билан якунланди.
06:06 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
Қиёматда барча пайғамбарларга шафоатчи бўлишдан афзал мақом борми?!
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...