Исоф ва Ноила ҳамда улар ҳақида Оиша Сиддиқа розияллоҳу анҳонинг ҳадислари

6 йил аввал 1380 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Исмоил авлодлари «исоф» ва «ноила» деб аталувчи бутларга ҳам сиғинар эдилар. Бу бутлар Замзам қудуғи ёнида бўлиб, уларга атаб қурбонликлар қилишарди. Аслида эса, Исоф – эркак, Ноила – аёл киши бўлиб, Журҳум қабиласига мансуб бўлганлар. Исоф – Бағий деган кишининг ўғли, Ноила эса Дийкнинг қизи эди. Исоф Ноилага Каъбада қўшилди (яқинлик қилди). Шундан сўнг Аллоҳ ҳар иккисини ҳам тошга айлантириб қўйди. Аллоҳ билувчироқдир.

Абу Толиб шундай деган:

Ашъарийлар туяларини чўктирадиган жойда,

Исоф ва ноила томонидан селлар оқиб тошадиган жойда.

Ибн Ҳишом: бу унинг бир қасидасидан олинган бўлиб, Аллоҳ хоҳласа, уни ўз ўрнида зикр этиб ўтаман.

Ибн Исҳоқ: менга Абдуллоҳ ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазм, Амра бинт Абдураҳмон ибн Саъд ибн Зурорадан ривоят қилиб деди: мен Оиша розияллоҳу анҳодан ушбу ҳадисни эшитганман: Биз жуда кўп эшитар эдикки, Исоф ва Ноила – Журҳум қабиласига мансуб эркак ва аёл бўлиб, Каъба ичида таҳорат ушатганлар. Шунда Аллоҳ уларни тошга айлантириб қўйган экан. Аслида қандай бўлганини Аллоҳнинг ўзи билгувчироқдир.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ