Ислом тарихидаги биринчи жаноза

7 йил аввал 2235 siyrat.uz

   Савол: Ислом тарихида биринчи жаноза кимга ўқилгани ҳақида маълумот борми?    Жавоб: Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ, аммо баъд: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи бўлиб Асъад ибн Зурора Ансорий розияллоҳу анҳунинг жанозасини ўқиганлар. Қабри устида биринчи Баро ибн Маърур Ансорий розияллоҳу анҳунинг жанозасини ўқиганлар. Биринчи ғойибона жаноза эса Нажоший раҳматуллоҳи алайҳига ўқилган. Қўшимча маълумот: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жанозаларини биринчи бўлиб амакилари Аббос розияллоҳу анҳу, кейин муҳожирлар, сўнг ансорлар ва охирида Мадина атрофидаги шаҳар-қишлоқ аҳолиси ўқишган. («Фатово аш-шабакатил исломия», 45030-фатво асосида).  



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ