Луай авлодлари ва уларнинг оналари

1 ўн йил аввал 1916 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Луай ибн Ғолиб тўрт ўғил кўрган. Улар: Каъб, Омир, Сома ва Авфлар бўлиб, Каъб, Омир, Сомаларнинг оналари Қудоъа қабиласидан бўлган Мовия бинт Каъб ибн ал-Қайн ибн Жаср деган аёлдир.

Ибн Ҳишом: унинг ал-Ҳорис исмли ўғли ҳам бўлиб, уларни Жушам ибн ал-Ҳорис деб атаганлар. Луайнинг Саъд исмли яна бир ўғли бўлган. Улар Бунона қабиласидирлар. Бунона – бани-Қайн ибн Жаср ибн Шайъуллоҳ уруғидан бир аёл бўлиб, уларга энага бўлган. Шайъуллоҳни Сайъуллоҳ ҳам дейилади. У ал-Асад ибн Вабра ибн Саълаба ибн Ҳулвон ибн Имрон ибн Илҳоф ибн Қудоъа ўғлидир. Баъзилар эса Бунонани Рабиъа уруғидан ан-Намр ибн Қоситнинг қизи бўлган дейдилар. Бошқалар эса у Жарм ибн Раббон ибн Ҳулвон ибн Имрон ибн Илҳоф ибн Қудоъанинг қизи дейишади. Хузайма эса Луай ибн Ғолибнинг ўғлидир. Уларни Шайбон ибн Саълабадаги Оъиза қабиласи дейишган. Оъиза яманлик аёл бўлиб, у бани Убайд ибн Хузайма ибн Луайнинг ва бани Луайдаги Омирдан бошқа барчаларининг онаси Мовия бинт Каъб ибн ал-Қайн ибн Жасрдир. Омир ибн Луайнинг онаси эса, Махшия бинт Шайбон ибн Муҳориб ибн Фиҳрдир. Баъзиларга кўра, Лайло бинт Шайбон ибн Муҳориб ибн Фиҳр бўлган.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ