Хузоъа қавмининг Байтуллоҳни босиб олишлари ва Журҳумни у ердан ҳайдашлари

1 ўн йил аввал 1754 siyrat.uz

Вақт ўтиб Журҳум қабиласи Маккада зулмни бошлаб, ҳаром қилинган ишлардан бир қанчасини ҳалол қилиб олдилар. У ерга келган мусофирларга зулм қиладиган, Каъба учун ҳадя қилинган қурбонликларни ҳам ўзлари ейдиган бўлдилар. Бакр ибн Абдуманот ибн Кинона авлоди ва Хузоъадан бўлган Ғубшон уруғи уларнинг бу ишларини кўргач, журҳумликларга қарши уруш қилиш ҳамда уларни Маккадан чиқариб юборишга қарор қилдилар. Ўзаро уруш бошланди. Бани Бакр ва Ғубшон уруғи ғолиб бўлиб, журҳумликларни Маккадан чиқариб юбордилар.

Жоҳилият даврида Маккада зулм ва хиёнат бардавом бўлмас, у ерда зулм қилганларни Макка ўзидан чиқариб юборар эди. Шунинг учун уни «ан-Носса», яъни «ҳайдаб чиқарувчи» дейишарди. У ерга бирор подшоҳ ёмон ният билан кирмоқчи бўлса, ўша ерда ҳалок бўлар эди. Шунинг учун уни «Бокка», яъни «синдирувчи» дейишарди. Чунки у золимларнинг бўйинларини синдирар эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ