27 шаввол
1447
Пайғамбаримиз Умму Салама розияллоҳу анҳога уйланганларида онамиз неча ёшда эдилар?
باسم الله، الحمد لله، و الصلاة و السلام على رسول الله، و على آله و أصحابه أجمعين، أمّا بعد
Савол:
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Салама онамизга уйланганларида онамиз неча ёшда бўлганлар?
2. Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан катта бўлганмилар, туғилган ва вафот этган саналари қачон?
Жавоб:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Салама розияллоҳу анҳога ҳижрий 4 йил, шаввол ойида уйланганлар[1]. Ўшанда Пайғамбаримиз қамарий ҳисобда 56-57 ёшда, Умму Салама онамиз эса 32 ёшда бўлганлар. Чунки Умму Салама розияллоҳу анҳо ҳижратдан 28 йил олдин туғилган эдилар[2].
Умму Салама онамизнинг вафот этган йиллари ҳақида эса турли маълумотлар бор: ҳижрий 59 йил[3] (рамазон ёки шаввол ойида[4], зулқаъда ойида[5]), 60 йил[6] ёки 62 йил[7]. Ушбу маълумотлар ичида охиргиси машҳур бўлиб, буни имом Заҳабийнинг: «Умму Салама розияллоҳу анҳо, тахминан, 90 йил яшаган», деган гапи[8] ҳам тасдиқлайди.
(28+62=90)
[1] Имом Заҳабий, «Сияру аъломин нубало», 3/178; «Ал-мавсуъатул фиқҳиятул Кувайтия», 1/341.
[2] Зириклий, «Ал-аълом», 8/97.
[3] «Ал-мавсуъатул фиқҳиятул Кувайтия», 1/341.
[4] Ибн Абдул Барр, «Ал-истийъоб фи маърифатил асҳоб», 2/122.
[5] Имом Заҳабий, «Сияру аъломин нубало», 3/179.
[6] «Муқаррарус сийра», 1/110.
[7] Абу Нуайм, «Маърифатус саҳоба», 6/3218; Зириклий, «Ал-аълом», 8/97; Муҳаммад Бурҳон, «Нисоун ҳавлар Росул», 1/29; «Назратун наъим фи макорими ахлоқир Росулил карим», 1/592.
[8] Имом Заҳабий, «Сияру аъломин нубало», 3/179.
19:33 / 26.06.2020
13155
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Набий алайҳиссаломга салавот
42
Саловотлар
Сийрат
Набавий сийрат илмлари еттитадир:1. Шамоил2. Далоил3. Фазоил4. Хасоис5. Аҳвол6. Сийрат7. МағозийУларнинг қисқача мазмуни:Шамоил: У зотнинг сифатлари (ташқи кўринишлари ва гўзал хулқлари).Далоил: У зот...
11:36 / 06-апрел
Сийрат
عَنْ قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قُلْتُ لِأَنَسِ: كَيْفَ كَانَ شَعَرُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ؟ قَالَ: كَانَ شَعَرًا رَجِلًا لَيْسَ بِالْجَعْدِ وَلَا السَّبِطِ بَيْنَ أُذُنَيْهِ و...
15:22 / 02-апрел
Сийрат
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَبْعَةً مِنَ الْقَوْمِ لَيْسَ بِالطَّوِيلِ وَلَا بِالْقَصِيرِ، أَزْهَرَ اللَّوْنِ لَيْسَ بِأَبْيَضَ أَمْهَقَ و...
12:39 / 04-февраль
Сийрат
Ўша пайтларда Зубайд қабиласидан бир киши сотиш учун Маккага нарса олиб келди. Унинг нарсасини Қурайшнинг зодагонларидан Осс ибн Воил сотиб олди. Аммо ҳаққини бермади. Зубайдлик киши Қурайшнинг бошлиқ...
13:59 / 21-январь
ٍКўп кўрилганлар