Ибн Исҳоқ: сўнгра Абу Бакр ибн Абу Қуҳофа мусулмон бўлди. Унинг исми Атийқ эди. Абу Қуҳофанинг исми эса Усмон ибн Амр ибн Каъб ибн (Саъд ибн) Тайм ибн мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳрдир.
Ибн Исҳоқ: Каъб ибн Луай уч ўғил кўрди. Улар: Мурра, Адий ва Ҳусайслар бўлиб, уларнинг онаси Ваҳшия бинт Шайбон ибн Муҳориб ибн Фиҳр ибн Молик ибн ан-Надр бўлган.
Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: «Мен сизларнинг орангиздаги энг асл арабдирман: ҳам Қурайшданман, ҳам Бани Саъд ибн Бакр оиласида сут эмиб вояга етганман», – дер эдилар.