Робиъул-аввал ойининг 3-куни
Ҳижрий 1139-йил 3-робиъул-аввал куни (милодий 1779-йил 21-март) Усмонлилар империяси “Курижон” жангида эронликлар устидан ғалаба қозонганидан сўнг “Ҳамадон” шаҳрини қайтриб олди. Бу жангда эронликлардан 40минг жангчи қатнашди.
Ибн Ҳишом: Жуъсумани – Жуъсума ал-Асд ҳамда Жуъсума ал-Азд деб икки хил аташади. У Жуъсума ибн Яшкур ибн Мубашшир ибн Саъб ибн Дуҳмон ибн Наср ибн Заҳрон ибн ал-Ҳорис ибн Каъб ибн Абдуллоҳ ибн Молик ибн Наср ибн ал-Асд ибн ал-Ғавсдир. Баъзилар уни Жуъсума ибн Яшкур ибн Мубашшир ибн Саъб ибн Наср ибн Заҳрон ибн ал-Асд ибн ал-Ғавсдир, дейдилар. Уларнинг ал-Жадара (девор қурувчилар) деб аталишларига боис шундаки, Омир ибн Амр ибн Жуъсума ал-Ҳорис ибн Музоз ал-Журҳумийнинг қизига уйланади. Журҳум қабиласи ўша вақтда Каъбанинг эгалари ҳисобланишар эди. Омир Каъбанинг атрофига девор қуради. Шундай қилиб, уни ал-Жодир (девор қурувчи), унинг авлодини эса ал-Жадара (девор қурувчилар) деб атайдиган бўлдилар.