11 рабиъул аввал
1447
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 11-куни
Ҳижрий 648-йил 11-робиъул-аввал куни (милодий 1260-йил 25-феврал) Ҳалаб шаҳри Ҳулакунинг қўлида қулаши оқибатида Ҳалаб қалъаси ҳам таслим бўлишга мажбур бўлди. Бу жангда ҳалаб жангчилари қўлларидан келганича ҳужумга қарши турдилар. Лекин қалъани душмандан ҳимоя қилишга кучлари етмади.
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Савол: Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратдан илгари Оишаи Сиддиқа розияллоҳу анҳога фотиҳаланганларида онамиз олти-етти ёшда бўлганлар.
Ҳижратдан кейин оила қуриб яшашни бошлаганларида эса, онамиз тўққиз ёшга кирган эдилар.
(Манба: Имом Бухорий ва бошқалар ривоят қилган ҳадислар).
Ҳадис: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Сен тушимда менга уч кеча давомида кўрсатилдинг. Фаришта сени ипак кийимга ўраб, олдимга олиб келар ва: «Бу сизнинг аёлингиз», дерди. Юзингни очиб қарасам, у сен бўлардинг. Мен: «Агар бу туш Аллоҳнинг Ҳузуридан бўлса, Ўзи ўнгидан келтиради», деб айтардим», деганлар» (Бухорий ва Муслимлар ривояти).
Изоҳ: «Ҳозирда қиз болани бунчалик ёш ҳолда эрга беришни биров хаёлига сиғдира олмайди. Баъзи бир душманлар эса буни динга ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши ишлатишга ҳаракат қиладилар. Аммо икки тараф ҳам ўша вақтнинг шароитига, урф-одатига ва бошқа омилларга назар солишни ўйлаб ҳам кўрмайди. Ҳа, бу иш ўша пайтнинг одати эди. Ёш туриб никоҳланган қиз фақат Оиша онамиз эмасдилар. Балки у вақтларда аксари қизлар худди шу тариқа узатилар эди. Ёш қизга уйланиш фақат у Зотга тегишли бўлмай, балки у пайтда кўпчилик шундай қилар эди. Мутъим ибн Адийнинг оиласи Оиша онамизга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин совчи қўйгани ҳам бунга далил» (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, «Ҳадис ва Ҳаёт», 25-жуз, 57-бет).
08:30 / 27.06.2020
106278
Аввалги мақола
Абу Лаҳаб қандай касаллик билан ўлган?
Ислом тарихи
6780
Кейинги мақола
Қуръон ҳарфларининг саноғича caлавот
351
Саловотлар
Сийрат
Саҳобаи киромлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси ҳақидаги ўзлари билган ишончли маълумотларни
тобеъинларга омонат ила ўргатганлар. Ўз навбатида, тобеъинлар бу...
17:15 / 22-август
Сийрат
Бизни Ўзининг охирги пайғамбари бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулулло...
17:57 / 13-август
Сийрат
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Абу Талҳа ва Умму Сулаймлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни овқатга таклиф этишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан яна ўн киши бирга кел...
10:31 / 05-август
Сийрат
99. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Ким мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликдан маҳру...
01:08 / 06.05.2024
ٍКўп кўрилганлар