4 Рамазон 1447
Рамазон ойининг 1 куни

Ҳижрий 2 йил, Рамазон рўзасини мусулмонлар тутган биринчи кун. Айрим ривоятларда Рамазон рўзаси ҳижрий 2 йил, шаъбон ойининг 1 душанба куни фарз қилинган дейилади.

Ҳижрий 20 йил, Амирул-мўминин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу даврида, қўмондон Амр ибн Ос бошчилигида мусулмон қўшинлари Мисрга кириб борди ва фатҳ бошланди.

Ҳижрий 91 йил, Андалус фатҳининг бошланиши. Ториқ ибн Молик жанубий соҳилларга тушиб, разведка юришини амалга оширди. Бу ишни унга Мусо ибн Нусайр топширган эди.

Ҳижрий 114 йил, Балот уш-Шуҳадо (Поитиэрс) жанги: мусулмонлар қўмондони Абдураҳмон Ғофиқий билан франклар қўмондони Чарлз Мартел ўртасида бўлиб ўтди. Ўн кун давом этган жангдан сўнг мусулмонлар кечаси майдонни тарк этган.

Ҳижрий 1353 йил, Кувайтда кучли ёмғирлар оқибатида минглаб уйлар вайрон бўлди. Бу йил «Сана ал-Ҳадама» (Вайрон йил) номи билан машҳур.

Ҳижрий 1375 йил, Франция Жазоир қўзғолонини бостириш учун 200 мингдан ортиқ захира аскарни юборди.

Ҳижрий 1381 йил, Франция президенти Шарл де Голл Жазоир мустақиллигини тан олди.

Ҳижрий 1408 йил, Эрон-Ироқ урушидаги ҳал қилувчи Фао жанги бўлди.

Ҳижрий 1425 йил, Ғазо шимолида 17 кунлик ҳарбий амалиёт: 110 фаластинлик ҳалок бўлди. Шулардан 30 нафар бола эди.

Ҳижрий 160 йил, машҳур моликий мазҳаби фақиҳи Саҳнун ибн Саъид таваллуд топди.

Ҳижрий 732 йил, тарихчи, файласуф, ижтимоиёт илми асосчиси Ибн Халдун таваллуд топди.

Ҳижрий 65 йил, Умавийлар халифаси Марвон ибн Ҳакам вафот этди.

Ҳижрий 73 йил, саҳоба Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу вафот этди.

Ҳижрий 208 йил, аҳлул байт зотлардан Нафиса бинт Ҳасан вафот этди.

Ҳижрий 427 йил, табиб ва файласуф Ибн вафот этди.

Ҳижрий 596 йил, андалуслик олим ва шоир Ибн Барроқ Андалусий вафот этди.

17:12
Аввалги мақола
Шаъбон ойинг 26 куни
Тарихда бугун
Рамазон ойининг 1 куни
Ҳижрий 2 йил, Рамазон рўзасини мусулмонлар тутган биринчи кун. Айрим ривоятларда Рамазон рўзаси ҳижрий 2 йил, шаъбон ойининг 1 душанба куни фарз қилинган дейилади.Ҳижрий 20 йил, Амирул-мўминин Умар и...
Тарихда бугун
Шаъбон ойинг 26 куни
Ҳижрий 1255 йил, милодий 1839 йил Усмонлилар «Танзимат» фармонини чиқарди (давлатни ислоҳ қилиш йўлида).Ҳижрий 1374 йил, милодий 1955 йил Бандунг конференцияси (Индонезия) 29 та Осиё-Африка делегацияс...
15:19 / 15-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 25 куни
Ҳижрий 942 йил, милодий 1535 йил Усмонли садриазам Домод Иброҳим Пошо Франция билан имтиёзли шартнома (капитуляциялар)ни тузди. У Францияга ҳарбий-иқтисодий енгилликлар берди ва кейинроқ Усмонли флоти...
11:14 / 13-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 24 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Мусанна ибн Ҳориса бошчилигидаги мусулмонлар сосоний форсларига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди.Ҳижрий 137 йил милодий 754 йил Аббосийлар даъватини бошлаган қўмондон Аб...
16:43 / 12-февраль Батафсил...