Абу Лаҳаб қандай касаллик билан ўлган?
2 йил аввал 4615 siyrat.uz
باسم الله، الحمد لله، و الصلاة و السلام على رسول الله، و على آله و أصحابه أجمعين، أمّا بعد
Савол: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Лаҳаб қандай касаллик билан ўлган?
Жавоб: Абу Лаҳаб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ота бир, она бошқа амакилари бўлган, лекин маънавияти бузуқ бўлганидан Ислом дини, Пайғамбаримиз ҳамда мусулмонларга нисбатан ашаддий душман бўлган.
Бадрдаги мағлубият хабари Маккага етиб келганидан бир ҳафта ўтгач, Аллоҳ таоло Абу Лаҳабни «адаса» касалига мубтало қилади. Ўлатнинг бир тури бўлган ва араблар шумланадиган бу касаллик юқумли тери йиринглашидир. Бу касалга дучор бўлганлар кўпинча ўлиб кетардилар. Абу Лаҳаб ҳам шунинг ортидан ўлиб кетади. Болалари унинг жасадини кўммасдан ўз ҳолига ташлаб қўйишади ва у шу ҳолда уч кун қолиб кетади. Охир-оқибат шу ҳолда қолиб кетса, иснодга қолишларидан қўрқиб, бир чуқур қазиб, ёғочлар билан суриб унга тушириб, узоқдан тошлар отиб кўмиб ташлашади...
(Ибн Саъд, «Ат-табақотул кубро», 3/46; Ибн Касир, «Ал-бидоя ван ниҳоя», 3/309; Имом Табарий, «Тарихул умами вал мулук», 2/40; Имом Заҳабий, «Тарихул Ислом», 1/469 ва бошқалар).
Аввалги мақола
Оламларга раҳмат Пайғамбар
Кейинги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Мавзуга оид мақолалар