Биринчи мусулмон ажам подшоҳи
3 йил аввал 5118 siyrat.uz
باسم الله، الحمد لله، و الصلاة و السلام على رسول الله، و على آله و أصحابه أجمعين، أمّا بعد:
Савол: Ислом тарихида биринчи бўлиб мусулмон бўлган ажам подшоҳи ким? Нажоший эмасми?
Жавоб: Ҳа! Ислом тарихида биринчи мусулмон бўлган ажам (араб бўлмаган) подшоҳ Нажоший (Ҳабашистон императори)дир. Исми Асҳама бўлиб, арабчада Атийядир (маъноси совға, ҳадя ва туҳфа). У киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида мусулмон бўлган эди. Аллоҳ у кишини Ўз раҳматига олсин, омийн.
(«Фатово аш-шабакатил исломия», 39655-фатво асосида).
Мавзуга оид мақолалар