Уламолар

Доктор Муҳаммад Саид ибн Рамазон Бутий

8 ой аввал 4170 siyrat.uz

   Бутий ҳазратлари 1929 йил Ироқнинг шимолий томонидаги Туркия ҳудудига кирувчи Бутон (Ибн Умар) оролчасида − Жилко қишлоғида туғилганлар. Тўрт ёшга етганларида оталари мулла Рамазон билан Дамашққа ҳижрат қилганлар. Академик лицейни Дамашқдаги исломий йўналиш маъҳадида тамомлаганлар. 1953  йили Азҳар университетининг шариат факультетига ўқишга кирдилар. 1956 йилдан Азҳар университетининг араб тили факультетида ўқишни давом эттирдилар. Ана шу йили тарбия дипломини қўлга киритдилар. 1965 йили Азҳар университети тавсияси билан «Усули шариати исломия»дан докторлик дипломини олдилар. Шу йили Дамашқ университетида мударрис бўлиб, сўнг вакил, кейин проректор, сўнгра Дамашқ университетининг «Ақийда ва дин» бўлими бошлиғи этиб тайинландилар. Дунё бўйлаб ўтадиган исломий йиғин ва конференцияларда иштирок этдилар. Иорданиянинг Уммон шаҳридаги Ислом маданияти тадқиқот маркази академиясининг аъзоси, яна Оксфорд академиясининг олий мажлиси аъзосидирлар. Араб, турк ва курд тилларини мукаммал, инглиз тилини ўртача биладилар. Турли фанларга доир қирқдан ортиқ китоблар таълиф этганлар.

    Катта устозлари: 1.   Али Тантовий 2.  Муҳаммад Тақий Усмоний Машҳур китоблари: 1.   Фиқҳус сийратин набавия 2.   Шарҳу ҳикамил атоия 3.   Кубро яқийниётил кавния 4.   Ҳаза Волидий. Дамашқ масжидларида кунлик ва ҳафталик ваъз-иршод мажлислари бор бўлиб, минглаб эркак ва аёллар ҳозир бўлишади. Бундан ташқари, газета-журналларда исломий мавзуларда мақолалар ёзиб турадилар ва янги муаммоларга жавоб берадилар.

                                                                        Батафсил маълумот: http://info.islom.uz/content/view/1883/1021/




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Видеолар
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (10-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
1431
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (9-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
1313
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (8-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
1820
Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ