Исҳоқнинг ато этилиши

6 йил аввал 3042 siyrat.uz

Юқоридаги Иброҳим алайҳиссаломга фаришталар томонидан хушхабари берилган илмли фарзанд Исҳоқ эди.

Бу маънони «Вас-соффаат» сураси очиқ-ойдин баён қилади:

«Яна унга солиҳлардан бир Набий (бўлажак) Исҳоқнинг хушхабарини бердик» (112-оят).

Иброҳим алайҳиссаломнинг Аллоҳ таоло томонидан мукофотланишлари юқорида зикр этилган нарсалар билан кифояланиб қолмади. Аллоҳ таоло у зотга яна бир ўғил кўришлари, унинг исми Исҳоқ бўлиши, у ҳам солиҳлардан, пайғамбарлардан бўлишининг хушхабарини берди.

Аммо бу билан ҳам кифояланмади, яна зиёда қилди:

«Ва унга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Икковларининг зурриётидан яхшилик қилгувчи ҳам, ўзига очиқ-ойдин зулм қилгувчи ҳам бўлур» («Вас-соффаат» сураси, 113-оят).

Яъни «Иброҳимга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Уларнинг наслидан пайғамбарлар чи­қадиган қилиб қўйдик». Барака шундан иборат. Икковларининг зурриётидан ким ўша пайғамбар­ларга эргашса, гўзал иш қилган бўлади. Қайси бири эргашмаса, ўзига-ўзи зулм қилган бўлади.

«Ҳадис ва Ҳаёт. 20-жуз. Анбиёлар қиссаси» китобидан




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ