Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари

6 йил аввал 2512 siyrat.uz

Мулоҳаза қилиб кўрилса, набийлар ва пайғамбарларнинг фазилатлари бажарадиган вазифалари-нинг қамрови ва салмоғи, амалга оширажак ишларининг натижа ва самарасига қараб белгиланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламгача ўтган барча набийлар ва пайғамбарларнинг ҳам ўзига хос ва алоҳида фазилатлари мавжуд. «Хотамул анбиё ва мурсалин» дея аталган Пайғамбаримиз бу фазилатлар чўққисида бўлиб, уларнинг тожи эдилар. Чунки у зот ўтган пайғамбарларда тўлиқ уч-рамайдиган олтита ўзига хос сифат билан ажралиб тур-ганлар. Бу сифатлар Аҳзоб сурасида шундай баён этил-ган:

«Эй Набий, албатта, Биз сени гувоҳлик берувчи, хушхабарчи ва огоҳлантирувчи... ва Ўз изни билан Аллоҳга даъват қилувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик. Мўминларга албатта Аллоҳдан улуғ фазлу марҳамат бўлиши ҳақида хушхабар бер» . Мазкур ик-ки оятда Аллоҳ таоло олдин ўтган бирорта пайғамбарга муяссар этилмаган бир қатор умумий сифатларни жамлаб келтирди. Бу сифатлар қуйидагилардан иборат.

Биринчи сифат. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизни ўз умматларига рисолатни етказиш, омонат ва у билан боғлиқ нарсаларни адо қилишга ортиқча исбот-далил та-лаб қилмасдан шахсан ўзларини гувоҳ қилди. Чунки у зотдан бошқа бирор пайғамбарнинг айнан ўзи умматига гувоҳ қилинмаган. Агар қай бир уммат пайғамбарига туҳмат қилиб: «Аллоҳнинг рисолатини етказмаган», деб даъво қилса, пайғамбарлар фақат ўзлари учун гувоҳликка ўта оладилар, холос. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Ўзи билган ҳолда улардан ҳужжат-далил талаб қилади. Ўша пайтда биз – мусулмонлар пайғамбарлар ўз зиммаларидаги вази-фаларни тўлиқ адо этишганига гувоҳлик берамиз. Шунда ўша пайғамбарнинг уммати Ислом умматидан: «Пайғамбарларимиз бизларга рисолатни етказганини қаердан биласизлар?» деб сўрашганида, биз: «Аллоҳ тао-ло бизга Ўз китобида бу ҳақда хабар бериб қўйибди», дея жавоб берамиз. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиздан биз ҳақимизда ҳам сўрайди. У зот Аллоҳ таолонинг мана бу гувоҳлиги билан бизни оқлаб чиқадилар: «Сизларни одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сиз-ларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун ўрта миллат қилдик» .

Яна бир бошқа оятдан ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз умматларига рисолатни етказгани ва бошқа пайғамбарлар ҳам ўз қавмларига рисолатларини етказганларига гувоҳликка ўтишларини билиб олиш мум-кин: «Ҳар бир умматдан бир гувоҳ келтириб, сени уларнинг ҳаммасига гувоҳ қилиб келтирган чоғимизда ҳол қандоқ бўлур?»

Иккинчи сифат. Набий алайҳиссалом тоат-ибодат аҳлига улуғ савоб хушхабарини етказувчидир. Шубҳасиз, бундай хушхабар туфайли қалбларга хурсандчилик иниб, улуғ мукофотларга ишонч ортади, кўнгил ва диллар тас-кин топади. Негаки қилинган хайрли амаллардан зарра мисқоли ҳам зое кетмайди, тақдирланмасдан қолмайди. Имом Термизий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ри-воят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-саллам: «Одамлар қайта тирилтирилганда, қабрдан биринчи бўлиб мен чиқаман. (Маҳшар майдонига) ке-лишганда хатиблари мен бўламан. Умидсизликка тушганларида хушхабар берувчилари мен бўламан. Ўша кунда «ҳамд байроғи» менинг қўлимда бўлади. Мен Роббим ҳузурида Одам болаларининг энг улуғиман, фахрланиш йўқ», деганлар. Яъни бу сўзларни мақтаниш, обрўйимни кўтариш учун айтаётганим йўқ. Балки Роббим амри бўлгани учун сизларга етказиб қўймоқдаман.

Учинчи сифат. Пайғамбаримиз алайҳиссалом маъсият аҳли – гуноҳкорларни аламли азобдан огоҳлантирувчидир. Қачонки маъсият аҳли ўзларига юк-латилган вазифаларни бажаришда бепарволик ва лоқайдликка йўл қўйиб, қилаётган ишлари ва ўтказаётган вақтлари давомида Аллоҳнинг ҳақларини адо этмасалар, Расулуллоҳ алайҳиссалом уларни ёмон оқибатдан огоҳ бўлишга чақиради. Аллоҳ таоло айтади: «Бас, улар Робб-ларининг расулига осий бўлдилар. Дарҳақиқат, У Зот уларни қаттиқ тутиш ила тутди» .

Тўртинчи сифат. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аллоҳнинг изни, яъни амри, тавфиқи ва ёрдами туфайли энг тўғри ва мукаммал динга мувофиқ Аллоҳнинг тавҳидига, Унга ибодат ва итоат қилишга даъват этдилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингиз-га ибодат қилинг. Шоядки, тақводор бўлсангиз» .

Бешинчи сифат. Пайғамбар алайҳиссалом нур тара-тувчи чироқдирлар. Бутун инсониятга иймон машъали ва эзгулик рисолатини олиб келган зот ана шу шарафга му-носибдир. Буни муайян бир халқ ёки миллатга хос дейиш нотўғри. Бу дунёда тўғри йўл ва ҳақиқат у зот туфайли англанади, яъни одамлар Расулуллоҳ туфайли очиқ-ойдин ҳақиқатга йўл топадилар. Чироқ зулматда ёғду таратиб, кўзларга оро кирганидек, у зот ҳам ҳақ ва тўғри йўлни та-ниш учун руҳлар ва қалбларни зулматлардан халос этиб, ҳидоят йўлини кўрсатиб берадилар.

Олтинчи сифат. Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳақиқий мўминларга қилган солиҳ амаллари учун Аллоҳ тарафидан жаннатда буюк марҳамат ва улкан савоб хушхабарини бер-дилар. Бу сифат иккинчи сифатни таъкидлаб, Аллоҳ таоло мўминларга уларнинг эзгу амалларига яраша ажру муко-фотлар ҳозирлаб қўйганига иймон ва ишончларини зиёда қилади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатда кел-ган сифатларидан яна бирига мисол келтирамиз. Имом Бухорий нақл қилган ривоятда Ато ибн Ясор шундай дей-ди: «Мен Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осга учраб, унга: «Расулуллоҳнинг сифатлари ҳақида хабар беринг», дедим. У: «Ҳа, Аллоҳга қасамки, ҳақиқатда у зотнинг Қуръондаги айрим сифатлари Тавротда ҳам келган. Тав-ротда шундай дейилган: «Эй Набий, Биз сени гувоҳ, хушхабар берувчи, огоҳлантирувчи ва саводсизларни (ҳидоятга бошлаб) ҳимоя қилувчи қилиб юбордик. Сен Менинг қулим ва элчимсан. Сени таваккул қилувчи деб номладим. Бадхулқ, шафқатсиз ва бозорларда бақириб юрувчи қилмадим. У ёмонликка ёмонлик қайтармайди, балки афв этади ва кечиради. Аллоҳ таоло у туфайли эгри миллатни «Ла илаҳа иллаллоҳ» дея иймонга киргизиб, тўғри йўлга бошламагунча ҳамда кўр кўзлар, кар қулоқлар ва ёпиқ қалбларни очмагунча ҳаргиз унинг жонини олмайди».

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ бизга Тавротдаги сифатлари ҳақида шундай хабар бердилар: «Бандам – танланган Аҳмад. Туғилган жойи Макка, ҳижрат қилиш жойи Мадина ёки Тойба-дир. Унинг умматлари ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга кўп ҳамд айтувчилардир» .

Яъни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду сано айтишда танланган пайғамбар – Аҳмадга эргашадилар. Пайғамбар алайҳиссалом халойиқнинг энг кўп ҳамд айтувчиси бўлса, у зотга эргашган уммат умматлар ичида энг кўп ҳамду са-но айтувчидир. Бу уммат ҳар қандай ҳолатда, яъни хур-сандчиликда ҳам, маҳзун ҳолатда ҳам Аллоҳга ҳамду сано айтади.

«Шамоил Муҳамммадия» китобидан




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ