Аллоҳ таоло пайғамбар алайҳиссалом исми билан қасам ичади

3 йил аввал 3048 siyrat.uz

Аллоҳ таоло нимани хоҳласа, шу хоҳлаган нарсаси ус-тидан хоҳлаган вақтида қасам ичиши мумкин. Ҳеч ким-нинг бунга эътироз билдиришга ҳаққи йўқ. Чунки У Зот мутлақ ихтиёр эгаси бўлиб, хоҳиш-иродаси рад этилмай-ди. Ҳеч қачон ва ҳеч вақт қилган ишлари ҳақида саволга тутилмайди. Балки инсон зоти қилган амаллари учун Унинг ҳузурида ҳисоб беради. Аллоҳ таоло қачон бирор нарсанинг номи билан қасам ичса, бу қасам ичилган нар-сани улуғлаш ва шарафлашга далолат қилади. Аллоҳ азза ва жалла Қуръони Каримда Набий алайҳиссаломнинг бу-юк шарафи билан қасам ичганини кўрамиз. Бундан мақсад у зотни эъзозлаш, улуғлаш ва умматлари наздида-ги қадрини янада кўтаришдир. Биринчи мисол. Пайғамбаримизнинг номлари билан қасам ичилган ҳолатлардан бири Аллоҳ таолонинг «Се-нинг умринг билан қасамки, албатта, улар ўз сархуш-ликларида тентирамоқдалар» оятидир. Муфассирлар мазкур оятни шарҳлаганда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт муддати билан қасам ичилаётганига иттифоқ қилишган ва: «Эй Муҳаммад, дунёда яшаб ту-риш муддатинг билан қасам», деб изоҳлаганлар. Бу оят Аллоҳ таолонинг «Аср билан қасам» деган сўзига ҳам ўхшайди. Яъни бу нубувват асри билан қасам, деган маънони беради. Яна бир маъносига кўра, бу дунёдан ўтганингдан кейин, Биз билан боқий қолишингга қасам, деган маънони ҳам билдиради. Яна бир тафсирга кўра, яшашинг ёки ҳаётинг билан қасам деганидир. Бу у зотни улуғлашнинг юқори даражаси, қадрлаш, эҳтиром кўрсатишнинг энг юксак намунасидир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Аллоҳ таоло Ўзи учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшироқ бирор жонни яратмаган. Аллоҳ таоло шу пайғамбаридан бошқа ҳеч бир зотнинг ҳаёти билан қасам ичмаган. Чунки Пайғамбаримиз Аллоҳнинг ҳузурида махлуқотларнинг энг афзали ва қадрлисидир», дейди. Иккинчи мисол. Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари номи билан қасам ичиб: «Ёсин. Қуръони Ҳаким билан қасам», дейди. «Ёсин» сўзини муфассирлар турлича таъвил қилишган. Олдинги аксар муфассирлар ва кейинги бир гуруҳ муфассирлар «Суралар бошида келган ҳарфлар Аллоҳ таолонинг илмига хосдир, ундан нимани ирода қилинганини Аллоҳнинг ўзи билувчироқдир», дейишган. Баъзи муфассирлар: «Ёсин – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларидан биридир. Демак, Аллоҳ таоло бу ўринда набийининг исми билан қасам ичган», дейиша-ди. Набий алайҳиссалом: «Менинг Роббим ҳузурида ўнта исмим бор» деб, «Тоҳа» ва «Ёсин» исмларини ҳам қаторда санаб ўтганлар. Абу Абдурраҳмон Суламий нақл қилган ривоятда Жаъфар Содиқ раҳматуллоҳи алайҳ: «Аллоҳ таоло Ўз набийига рамзий маънода «эй Саййид» деб мулойим хитоб этишни ирода қилган», дейди. Шу-нинг учун Набий алайҳиссалом: «Мен Одам болалари-нинг саййидиман», деганлар. Бу сўзлари билан у зот ўзларини мақтамаганлар, балки Аллоҳ таолонинг «Ёсин» деб мурожаат қилганидан хабар берганлар, холос. Бошқа муфассирлар: «Ёсин «эй Инсон» ёки «эй Муҳаммад» де-ган маънони билдиради», дейишади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ёсин – бу қасамдир», дейди. Аллоҳ таоло бу ўринда қасам ҳарфини тушириб қолдириб қасам ичади ва ундан кейин қасамни «Қуръони Ҳаким» билан қасам ичиш орқали таъкидлайди. «Албатта, сен пайғамбарлардансан» деган оят ҳам ўз навбатида Набий алайҳиссаломнинг пайғамбарлигини тасдиқлаш ва тўғри йўлда эканларига гувоҳлик бериш учун биринчи келган қасамга боғланади. «Ёсин» Муҳаммад алайҳиссаломнинг исмлари, деган фикрга биноан Аллоҳ таоло у зотнинг ис-ми ва Ўз китоби – Қуръони Ҳаким билан қасам ичади. Пайғамбаримиз Аллоҳнинг ваҳийи билан юборилган пайғамбарлардан бўлиб, ҳақдан асло оғишмагани ва эгри-ликдан холи йўлда экани хабар берилади. Мулоҳаза қилиб кўрилса, Аллоҳ таоло олдинига Пайғамбаримиз номи би-лан қасам ичиб, ундан кейин «Қуръони Ҳаким ила қасам. Албатта, сен пайғамбарлардансан», дейди. Учинчи мисол. Аллоҳ таоло «Мана шу шаҳар билан қасам. Сен муқим турган бу шаҳар билан» деган ояти каримасида «Мана шу шаҳар» – Маккаи мукаррама билан қасам ичиб, эй Муҳаммад, сен бу шаҳарга, яъни Ҳарамга эҳромсиз киришинг ҳалолдир ёки сенга Макка фатҳи йи-лида унда қилган ишларинг ҳалолдир, дейди. Чунки Имом Бухорий ва имом Муслим Абу Шурайҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло Маккани осмонлару ерни яратган кунда ҳаром қилди. Мендан олдин ҳам ҳеч кимга ҳалол қилинмаган ва кейин ҳам ҳеч кимга ҳалол қилинмайди. Фақат менгагина кун-дуздан бир соатда ҳалол қилинди. Сўнг яна ўзининг кечаги ҳаромлиги каби бугун ҳам (асл) ҳаромлигига қайтди» дейдилар. «Ла уқсиму» лафзидаги «ла» таъкид учун келиб, араб тилида кенг қўлланади ва адиблар наздида у ажойиб ус-луб сифатида баҳоланади. Бизнингча, мазкур оятнинг умумий маъноси шундай: Аллоҳ таоло Макка номи билан қасам ичиб, унга Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг киришла-рини алоҳида таъкидлаб қўйди. Шу орқали у зотнинг фаз-ли қанчалик улуғлиги, жойнинг шарафи шу жойдаги ин-сон шарафига қараб кўтарилишини ҳам билдирди. Айрим муфассирлар оятдаги «ла»ни зоида (маъно англатмайди) деган фикрни илгари суради. Тўғрироғи, «ла» зоида дей-илмаган тақдирда ҳам маънода ўзгариш юз бермайди. Мужоҳид раҳматуллоҳи алайҳ: «Ла» олдинги жумланинг инкори учун келгани инобатга олинса, иш гумон қилувчилар ўйлагандек эмас, деган маънони уқиш мум-кин. Ундан кейин келган «уқсиму» (қасам ичаман) сўзи қасамнинг тасдиғи учун келган», дейди. Тўртинчи мисол. Баъзи муфассирлар айрим суралар бошида келган «ҳарфлар» ни Аллоҳ таолонинг Ўз набийи билан қасам ичиши, деб изоҳлайдилар. Мисол тариқасида Бақара сурасининг 1-ояти «Алиф. Лам. Мийм. Бу ки-тобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир» де-ган лафзлар билан бошланишини Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Бу ҳарфлар қасамлардир. Аллоҳ таоло шу орқали Ўзининг исмлари, Расулининг сифатларига ишора қилиб, рамзий йўл билан қасам ичган. Шу маънода «алиф» Аллоҳга ва «мийм» Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ишорадир», дейди. Бундан ташқари, «Қоф. Улуғ Қуръон билан қасам» деган оятдаги «қоф» ҳарфи баъзи муфассирлар наздида, Аллоҳ таоло ҳабиби Муҳаммад алайҳиссаломнинг қалб қуввати билан қасам ичганига далолат қилади. Чунки у зотнинг қалби Роббла-ридан тушган ваҳийни қабул қилиб олишга кучли салоҳияти ва руҳий қуввати боис пайғамбарлик юкини кўтаришга қодир бўлди. Аллоҳ таолонинг «Ботаётган юлдуз билан қасам» деган ояти ҳақида Жаъфар Содиқ раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейди: «Ботаётган юлдуз» Муҳаммад алайҳиссаломдир. Чунки у зот улкан ва энг ёруғ юлдуз-дир. Аллоҳ таолонинг «Қачонки ботса» деган сўзидан олий мақомга кўтарилса ёки Аллоҳдан бошқага боғланишдан воз кечса, деган маъно англанади». Ибн Ато «Фажр билан қасам. Ва ўн кеча билан қасам» деган оятдаги «фажр» сўзи оқизмоқ, юзага чиқмоқ каби маъноларни билдиришини келтириб, «Фажр» – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, деб таъвил қилади. Чунки у зотдан иймон оқиб чиқди. Яъни комил эътиқод у зот орқали қарор топди. Қуръон нозил бўлиши билан у зотдан илм-ирфон юзага чиқди, деган. Муфассирлар наздидаги машҳур қавлга кўра, фажр – тонг, ўн кеча – зулҳижжа ойининг ўн кунидир. Шу ва бошқа мисоллар айрим ҳолларда қатъий бўлмаса-да, Пайғамбаримизнинг қадри, даражалари улуғлигини ис-ботлаб, кўрсатиб беришга далил бўла олади. Бинобарин, қасам оддий маънони ифодалабгина қолмай, балки қасам ичилган манбанинг нақадар эътиборли эканини таъкид-лаш ва тасдиқлаш учун келтирилади.

«Шамоил Муҳамммадия» китобидан




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ