Асри саодат

6 йил аввал 2610 siyrat.uz

Салом сенга эй нурли қуёш,
Кел сен билан бўлайлик сирдош,
Қайғуйинг не менга сўзлагин,
Шунда қуёш сўзлади ғамгин.

Сен ҳам саломат бўл, эй Роббим қули,
Қайғуйимнинг сабаби, кетди Роббим Расули,
Оламга раҳмат бўлган, пайғамбарлар Саййиди,
Инсонга ўрнак бўлган, гўзал саодат асри.

У асрнинг тонги ҳам ўзгача отар эди,
Мўъминлар намоз учун масжидга шошар эди,
Уйғонарди мўъминлар Аллоҳнинг номи билан,
Қалбларида иймону шукур ва тақво билан.

Саҳобалар қалбида ҳақиқий севги эди,
Ул севги Аллоҳгадир, ҳам Росулига эди,
Ўқилар эди Қуръон иймон ва амал бирла,
Сақланар эди Қуръон иймон тўла қалбларда.

Мўъминман деган киши содиқ эди динига,
Итоат қилар эди Аллоҳ ва Росулига,
Намозлар ўқиларди хушуъ ва ҳузуъ бирла,
Амаллар гўзал эди қалбдаги ихлос ила.

Сепдилар иймон уруғин Аллоҳнинг Пайғамбари,
Аллоҳ қаттиқ ердан гул ўстиргани каби,
Ҳидоятла суғорилди адашганларнинг қалби,
Ўлик ерга сув етиб тирилтиргани каби.

Ҳавас қилдим Сиддиқнинг беғубор иймонига,
Қанчалар содиқ эдия, Аллоҳ ҳам Росулига,
У ғорда бирга бўлган Росулуллоҳ дўстидир,
У Аллоҳ зикр қилган икки зотнинг биридир.

Ҳавас қилдим Умарнинг қўрқув ва рижосига,
Кўз ёшлари ҳўл қилган покиза ридосига,
Бу ёшлар қиёматда ас қотар инша Аллоҳ,
Уни дўзах ўтидан омон қилгайдир Аллоҳ.

Мана энди эшитдинг менинг қайғуларимни,
Наҳот сен ҳурсанд бўлсанг, кетди Роббим Росули,
Наҳот ҳамон сезмайсан, кетди оламнинг нури,
Наҳот қалбинг ғафлатда келди маҳшар хабари.

Шунда қалбим сесканди қуёшнинг сўзларидан,
Беихтиёр ёш томди гуноҳкор кўзларимдан,
Мен адашиб қолибман Роббим кўрсатган йўлдан,
Энди паноҳ тилайман ёлғиз Унинг ўзидан!

Сиротол мустақиймда бизни собит қил Роббим,
Ва мана шу ҳидоятдан адаштирма, Ё Роббим,
Росулингга эргашишлик насиб қилсин, Илоҳим,
Розилигу жамолингга етиштиргин Аллоҳим!


Лолахон Латийфа




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ