Соғиндим

1 йил аввал 905 siyrat.uz

Соғиндим сизни илк кўрган кунимни,
Айбламанг, ёлғон деб ўйлаб сўзимни,
Ҳа ҳа, сизни кўрдим аниқ эсимда,
Кўрганман сизни мен илк бор тушимда!

Ўшанда мен ҳали ёш қизча эдим,
Мактабда ўқиб юрган ўқувчи эдим,
Лекин Роббимнинг менга раҳми келганди,
Чунки мени ҳидоятга бошлаган эди.

Қалбимда ўзгача бир ҳислар туйгандим,
Ўз нафсимни енгиб рўмол тутгандим,
Роббимнинг айтганин билиш учун мен,
Қуръонни ўқишни ўрганган эдим,

Бир куни мен илк бора мусҳафни очдим,
Ва Аллоҳ каломин тиловат қилдим,
Ҳаяжону севинчга тўлган куним,
Росулуллоҳни тушда кўрган куним!

Кўрдим мен гўзал бир нурли инсонни,
Қулоқларга тушиб турган қора сочларни,
Меҳр билан боқиб турган қошу кўзларни,
Виқорли ҳам ҳокисор ўтирган зотни.

Қошлари тим қораю қалинмас эди,
Яноқлари сал қизғишу буғдойранг эди,
Соқоллари текисроқ ҳам қоп-қора эди,
Лаблар эса табассумла гапирар эди.

Айтдилар ул зот менга меҳр билан,
Ҳаёю тақво ва ҳикмат билан,
Мана энди араб ҳарфин билиб олдингиз,

Қуръони каримни ўқий олдингиз,
Сиз буни бир катта бахт деб билинг,
Аллоҳнинг бу неъматин қадрига етинг,
Оятларни тушуниб етиб, тафаккур қилинг,
Ҳаётингизда уларга амал қилинг!

Мана шу бизнинг илк учрашув эди,
Менинг энг бахтли дамларим эди,
Чунки тушимда топгандим сизни,
Соғиндим Сизни илк топган кунимни!

Соғиндим, соғинаман ҳар кун тушимда,
Насиб қилармикин сизни кўриш ўнгимда?!
Аламли ҳақиқат бор битта кўнглимда,
У ҳам бўлса гуноҳкорман, гуноҳкор жуда!

Лолахон Латийфа




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ