Набавий тарбия(омонатдорлик)

2 йил аввал 1570 siyrat.uz

Омонатдорлик соф табиий хулқдир. Ҳеч бир инсоннинг аслий табиатида хиёнат қилиш деган салбий ахлоқ бўлмайди. Саййидимиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам болаликларидан то рисолат давригача ҳам омонатдорлик деган соф хулқ билан сифатланган эдилар. Ҳатто, мушриклар у зотни АсСодиқул Амийн, деб сифатлаган. Ана шунинг озидаёқ болажонларимиз учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ибратнамунаси бор. Макка мушриклари ўзларининг қимматбаҳо буюмларини у зот алайҳиссаломга омонат қилиб беришарди. Ҳатто мушриклар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни ўз уйларида қатл қиламиз деб жамланиб келиб турганда ҳам у зот алайҳиссалом ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга уйларидаги омонатларнинг эгаларини таништириб, саломат топширишни тайинлаганлар. Ҳа, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ёмонликка ёмонлик билан жавоб бермаганлар.

Омонатдорлик фақат моддий нарсаларда эмас. Зеро, Набий алайҳиссалом Саҳиҳда келган ривоятда: Бола отасининг молмулк ҳақида жавобгар ва у раийяти ҳақида масулдир, дейилган. Яъни, қўл остидагилар ҳақида жавобгар. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини адо этиши керак.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам омонатдорлик хулқига катта аҳамият берганлар ва бу борада болаларнинг ҳам камчиликка йўл қўйишига рози болмаганлар. Унга риоя этмаган пайтидаёқ унга танбеҳ бериб қулогидан тортиб қойганлар.

Нававий Азкорда айтадилар: Ибн Суннийнинг китобида Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилдик, у зот айтдилар: Онам мени Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир бош узум билан жонатдилар. Уни Набий алайҳиссаломга олиб боришимдан олдин ундан едим. Уни олиб келганимда, қулогимдан ушлаб: Эй хиёнатчи!, дедилар.

Аллоҳ таоло у зот алайҳиссаломнинг ахлоқлари ила хулқланишни ҳаммамизга муяссар қилсин.


Мир Араб Олий мадрасаси

1 босқич талабаси Дилшод Солиҳов




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ