Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўйи мубораклари

4 йил аввал 2106 siyrat.uz

Мўйи  муборак  –  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  ва  салламнинг  соч
толалари  бўлиб,  улар  Пайғамбаримиз  (с.а.в.)  тавсияларига  биноан  табаррук
сифатида  саҳобалар  томонидан  тақсимлаб  олинган,  гарчи  баъзи  саҳобалар
розияллоҳу анҳум ўзлари билан бирга дафн қилишга васият қилган бўлсаларда,
баъзилари  авлодларга  қолдирилиб,  асрлар  давомида  ҳам  ўша  мўйи  мубораклар
ҳозирги давримизгача сақлаб, кўз қорачиғидек асраб -авайлаб келинган. Ҳатто ул
зотнинг мўйи мубораклари сақланган жойлар ҳам табаррук саналган. Жумладан,
юртимизда  ҳам  “Мўйи  муборак”  номли  масжидлар  ҳозиргача  мавжуд.
Туркиянинг  машҳур  Тўпқопи  саройида  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  ва
салламнинг  мўйи  мубораклари  асрлар  давомида  ҳурмат-эҳтиром  билан  сақлаб
келинади.
Бу  борада  жуда  кўплаб  мисоллар  мавжуд.  Имом  Муслим
раҳимаҳуллоҳнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламида қуйидаги ривоят мавжуд:

“Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  ва  салламни  сартарош  сочларини
олаётган вақтда кўрдим. Саҳобалари ул зотни ўраб олишган эди. Улар бирор тола
сочни  ҳам  ерга  туширмасдан,  ўзларининг  қўлларига  тушишини  исташарди”.
(Муслим, 4/2325).
Имом  Бухорий  раҳимаҳуллоҳ  ривоят  қилишларича,  Абу  Талҳа
разийаллоҳу анҳу биринчи бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
мўйи муборакларини олганлар:
ُ َّ ا
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  сочларини  қирдирганларида,  у
зотнинг сочларидан биринчи бўлиб олган одам  Абу Талҳа эди” (Бухорий, 1/171).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз сочларини одамларга улашиб
бердилар, ҳатто:   –  “Одамлар орасида бир тола ва икки
толадан қилиб тақсимлаб бердилар” (Муслим, 2/1305).




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ