27 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 27-куни

  • Ҳижрий 469-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1076-йил 30-октябр) Андалуснинг энг буюк тарихчиси ва “Ал-муқтабис мин анба аҳлил-андалус”, “Ал-матин” китоби муаллифи Абу Марвон ибн Ҳайён ибн Халаф ибн Ҳусайн вафот этди.
  • Ҳижрий  699-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1299-йил 22-декабр) Илхония давлати султони Маҳмуд Ғозон билан Мамолик давлати султони Носир Қоловон ўртасида Ҳимснинг шарқий қисми “Маржул-муруж” деган жойда жанг бўлиб ўтди. Бу жангда Ғозон жангчиларининг қўли баланд келди ва сон жиҳатдан кўплиги сабаб, султон Носир жангчиларини ер тишлатди.
  • Ҳижрий 1304-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1886-йил 25-декабр) Мисрда катта ислоҳотлар олиб борган, хусусан аёлларнинг исломий таълим тарбиясига катта ҳисса қўшган ёзувчи адабиётшунос олима Малик Ҳафний Носиф хоним таваллуд топди.


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак оғиз сувлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оғиз сувлари ва тупуклари
ҳам  барака  эди.  Саҳобаи  киромлар  уни  ҳам  муборак  санар  эдилар.  Бирорта
фарзанд  туғилса,  дарҳол  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  ва  салламнинг  ҳузури
муборакларига  олиб  боришар,  у  зоти  бобаракотга  ном  қўйдириб,  боланинг
танглайини кўтартиришар эди. Буни улар баракот санаганлари учун қилишар эди.
Абдуллоҳ  ибн  аз-Зубайр  разийаллоҳу  анҳу  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  ва
саллам  Мадинага  борганларидан  кейин  биринчи  туғилган  фар занд  бўлганлар.
Қубода  у  зотнинг  ҳузурига  келтиришганида,  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  ва
саллам  унинг  танглайини  кўтарганлар,  хурмони  оғизлари  билан  чайнаб -эзиб,
унинг оғзига солганлар, табаррук сифатида оғзига туфлаганлар.
َّ
“Сўнгра унинг оғзига туфладилар. Унинг қорнига кирган биринчи нарса
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оғиз сувлари эди” (Бухорий, 5/3909;
7/5469; Муслим, 3/2146).
Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  ва  салламнинг  тупукларини  саҳобалар
олиб,  табаррук  қилиб  юзларига  ва  баданларига  суртар  эдилар.  Имом  Бухорий
раҳимаҳуллоҳ ривоят қиладилар:

“Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туфласалар,
бирор кишининг кафтига тушар, у эса уни олиб ўз юзига ва баданига суртар эди”
(Бухорий, 3/2732).
Ҳадиси  шарифдан  шу  нарса  маълум  бўладики,  саҳобалар  ул  зоти
шарифнинг тупукларини ҳам ерга тушишини исташмас эдилар, дарров табаррук
қилишар эдилар.

08:05 / 27.06.2020
Шамоил
«Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатдан мени кўрибди»
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ مَهْدِيٍّ، قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ أَبِي الأَحْوَصِ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ، عَن...
12:03 / 06.09.2023 Батафсил...
Шамоил
«Биз мерос қолдирмаймиз»
حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا حُسَيْنُ بْنُ مُحَمَّدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِسْرَائِيلُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ عَمْرِو بْنِ الْحَارِثِ، أَخِي جُوَيْرِيَةَ لَهُ صُحْبَةٌ، قَالَ...
14:44 / 28.08.2023 Батафсил...
Шамоил
«Мени ўзим ҳам умматимга фаратман»
حَدَّثَنَا نَصْرُ بْنُ عَلِيٍّ الْجَهْضَمِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ دَاوُدَ، قَالَ: حَدَّثَنَا سَلَمَةُ بْنُ نُبَيْطٍ، عَنْ نُعَيْمِ بْنِ أَبِي هِنْدَ، عَنْ نُبَيْطِ بْنِ شَرِيطٍ، عَنْ...
15:13 / 23.08.2023 Батафсил...
Шамоил
«Расулуллоҳ соллaллоҳу алайҳи васаллам душанба куни вафот этдилар»
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، وعياش العنبرى , وسوار بن عبد الله , وغير واحد , قالوا: أخبرنا يحيي بن سعيد , عن سفيان الثورى , عن موسى بن أبي عائشة , عن عبيد الله , عن ابن عباس وعائشة: أن أبا بكر...
17:31 / 21.08.2023 Батафсил...