Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон нон ёки гўштдан тўйиб емаганлар.

1 ой аввал 501 siyrat.uz

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ , حَدَّثَنَا جعفر بن سليمان الضبعي , عن مالك بن دينار قال: مَا شَبِعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم مِنْ خُبْزٍ قَط , وَلَحم إِلاَّ عَلى ضفَفَ

قال مالك بن دينار: سألت رجلا من أهل البادية: ما الضفف ؟ فقال: أن يتناول مع الناس

Молик ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон нон ёки гўштдан тўйиб емаганлар. Фақатгина (уйларига) меҳмон келганда тўйиб еганлар».

Молик ибн Динор айтади: «Бодия аҳлидан бўлган бир кишидан: «Зуфаф нима дегани?», деб сўрадим. У: «(таомни) одамлар билан тановул қилиш», деди». 

حَدَّثَنَا هَنَّادُ بْنُ السَّرِيِّ، قَالَ: حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، عَنْ دَلْهَمِ بْنِ صَالِحٍ، عَنْ حُجَيْرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ، عَنِ ابْنِ بُرَيْدَةَ، عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ النَّجَاشِيَّ أَهْدَى لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، خُفَّيْنِ، أَسْوَدَيْنِ، سَاذَجَيْنِ، فَلَبِسَهُمَا ثُمَّ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ عَلَيْهِمَا

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Нажоший Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қора рангига бошқа ранг аралашмаган иккита махси совға қилди. У зот махсини кийдилар. Сўнг таҳорат олиб, уларга махс тортдилар».

«Шамоил Муҳаммадий» китобидан

Абдулазиз Усмон таржимаси




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ