Муҳаррам ойларида юз берган тарихий воқеалар

5 ой аввал 1091 siyrat.uz

(Муҳаррам уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг биридир)

 

Ҳижратдан аввалги 53 йил, муҳаррам ойи (мил. 571 йил февраль охири ёки март боши)

– Машҳур «Фил воқеаси» cодир бўлди.

Ҳижратдан аввалги 10 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 4 йили / мил. 612 йил ноябрь)

– ошкора даъват бошланди;

– саҳобалар сони, тахминан, бир юз ўттизга етди.

Ҳижратдан аввалги 7 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 7 йили / мил. 615 йил октябрь)

– Қурайш раҳбарияти Дорун Надва (Макка парламенти)да мажлис ўтказиб, Бани Ҳошим, Бани Мутталиб уруғлари билан мусулмонларни иқтисодий ва ижтимоий қамал қилишга қарор қилди (ҳамда уларни роса 3 йил Абу Толиб дарасида қамал қилди).

Ҳижратдан аввалги 4 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 10 йили / мил. 618 йил сентябрь)

– Қурайш тузган зулмкор битим бузилиб, қамал бекор қилинди.

Ҳижрий 3 йил, муҳаррам ойи (мил. 624 йил июнь-июль)

– Зу Амар ғазоти бўлди.

Ҳижрий 4 йил, муҳаррам ойи боши (мил. 625 йил июнь ўртаси)

– Абу Салама розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.

Ҳижрий 4 йил, 5 муҳаррам (мил. 625 йил 16 июнь)

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Унайс розияллоҳу анҳуни мусулмонларга қарши қўшин тўплаётган Холид ибн Суфён Ҳузалийни тинчитиб келиш учун юбордилар;

– шу ойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хузайма қизи Зайнаб онамизга уйландилар.

Ҳижрий 6 йил, 20 муҳаррам (мил. 627 йил 1 июль)

– Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.

Ҳижрий (6 йил, зулҳижжа ойи охири ёки) 7 йил, муҳаррам ойи боши (мил. 628 йил май)

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбиядан қайтиб келганларидан сўнг, Ҳайбарга юриш қилишларидан бир неча кун олдин Ҳабашистон, Миср, Форс, Рум ва Уммон[1] подшоҳлари ҳамда Баҳрайн, Ямома ва Дамашқ амирларига мактублар юбордилар.

Ҳижрий 7 йил, муҳаррам ойи (мил. 628 йил май-июнь)

– Ғоба (Зу Қарад) ғазоти бўлди;

– уч кун ўтиб, Ҳайбар ғазоти бошланди (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Алига қилган қуйидаги машҳур насиҳатларини ушбу жанг олдидан айтганлар: «Шошилмасдан, оғир-босиқлик билан улар орасига кириб бориб, энг аввал уларни Исломга даъват қилинг ва зиммаларидаги Аллоҳнинг ҳаққини уларга англатинг. Аллоҳга қасамки, cиз туфайли Аллоҳ бир кишини ҳидоят қилиб қўйиши сиз учун қизил туялар бўлишидан ҳам кўра яхшироқдир». Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу яҳудийларнинг энг ишонган паҳлавонлари Марҳаб ибн Ҳорисни ушбу жангда яккама-якка курашда ўлдирди).

Ҳижрий 8 йил, муҳаррам ойи (мил. 629 йил май)

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо вафот этди.

Ҳижрий 9 йил, муҳаррам ойи (мил. 630 йил апрель-май)

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турли қабилаларга закот йиғувчи (омил) саҳобаларни юборишни бошладилар;

– асосан, Макка фатҳидан кейин Мадинага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига турли қабила ва юртлардан элчи-вакиллар кела бошлашди (уларнинг кўпчилиги ҳижрий 9-10 йилларда айниқса, Табук ғазотидан кейин келишган);

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уяйна ибн Ҳисн розияллоҳу анҳу бошчилигидаги эллик отлиқдан иборат сарияни Бани Тамимга юбордилар[2].

Абдул Азим Зиёуддин тайёрлади


[1] Умон подшоҳига мактуб Макка фатҳидан кейин юборилган, деган мулоҳаза ҳам бор.

[2] Ушбу сариянинг олдинроқ юборилгани ҳақида ҳам мулоҳаза бор.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-ахиро ойининг 9-куни

Ҳижрий 1294-йил 9-жумодал-ахиро куни (милодий 1877-йил 21-июн)

Усмонлилар қўмондони Аҳмад Мухтор Пошо Андўлидаги «Ҳаляз» жангида Рус қўшини устидан ғалаба қозонди. 

Ҳижрий 1380-йил 9-жумодал-ахиро куни (милодий 1960-йил 28-ноябр)

Мавритания мустақилликка эришди ва халқ Мухтор валади Додани илк раиси этиб сайлади.

 



Видеолар
Сийрат
25 дарс. Маҳзунлик йили
Абдул Азим Зиёуддин
20
Сийрат
24-дарс. Қамал даври
Абдул Азим Зиёуддин
141
Сийрат
23-дарс. Қурайш мушрикларининг беҳуда уринишлари
Абдул Азим Зиёуддин
149
Китоблар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт

Китобдаги сўз бошидан...     Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм     Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Аллоҳнинг Расулига салавот ва саломлар бўлсин!      Аммо баъд:    давоми...

Мавлуди шариф

Юртимизда, бошқа исломий ўлкаларда бўлганидек, мавлуди шариф маросимлари ўтказиб келинган ва уларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бағишланган турли наътлар, қасидалар, Навоий, Фузулий каби мумтоз давоми...

Мавлид

Ушбу китоб халқимиз ўртасида «Мавлид» номи билан машҳур бўлган, улуғ олим, буюк адиб Саййид Жаъфар ибн Ҳасан Барзанжийнинг «Иқдул-жавҳар фи мавлидун-Набиййил-Азҳар» («Порлоқ юзли Набийнинг мавлидлари давоми...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни йиғлатган ҳодисалар

Insoniyat komiligining timsoli qilib yaratilgan Payg’ambarimiz ham nahotki ko’z yoshi to’kkan bo’lsalar? Qur'on va hadisda ko’z yoshi haqida nimalar dеyilgan? Payg’ambarimiz va sahobalar ko’zyoshlarining sabablari nimada? Ushbu kitobni o’qib shu kabi savollarga to’la javob olasiz. давоми...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду сано бўлсин. У ҳамма нарсани Китобида баён қилди, каломи шарифининг барча асрорларини Расулига билдирди ва бизга йўл давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ