Ражаб ойларида юз берган тарихий воқеалар

3 йил аввал 2857 siyrat.uz

(Ражаб уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг биридир)

Ҳижратдан аввалги 9 йил, ражаб ойи (нубувватнинг 5 йили / мил. 614 йил апрель-май)

– 16 нафар саҳоба Ҳабашистонга ҳижрат қилди (бу Ислом тарихида «Ҳабашистонга қилинган биринчи ҳижрат» номи билан қайд этилган).

Ҳижратдан аввалги 4 йил, ражаб ойи (нубувватнинг 10 йили / мил. 619 йил февраль-март)

– Абу Толиб саксон етти ёшида оламдан ўтди;

– Қурайш мушриклари яна ҳадларидан ошиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга очиқчасига озорлар бера бошлашди.

Ҳижрий 2 йил, ражаб ойи (мил. 624 йил январь)

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Жаҳш Асадий розияллоҳу анҳуни муҳожирлардан ўн икки кишига бош қилиб, Қурайш карвони ҳақида хабар олиб келиш учун Макка билан Тоиф ўртасидаги Нахла водийига юбордилар (бу Ислом тарихида «Нахла» сарияси деб аталади).

Ҳижрий 6 йил, ражаб ойи (мил. 627 йил ноябрь-декабрь)

– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.

Ҳижрий 9 йил, ражаб ойи (мил. 630 йил октябьр-ноябрь)

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотидан эллик кун деганда Мадинага қайтдилар;

– ушбу ғазотдан сўнг Аллоҳ таоло мунофиқларга нисбатан қаттиққўллик билан муомала қилишга буюрди, садақаларини қабул қилиш, уларга жаноза ўқиш, истиғфор айтиш ва қабрлари устида туришдан қайтарди;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотидан қайтиб келганларидан сўнг Аллоҳ таолонинг буйруғи билан макр-ҳийла ва фитна ўчоғи бўлган Зирор масжидини буздириб ташладилар;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табукдан қайтиб келганларидан сўнг  Уваймир Ажлоний билан аёли ўртасида «лиъон»[1] содир бўлди;

– ғомидлик бир аёл зино қилганини эътироф этиб келди (ва ҳомиласини туғиб, ўғлини сутдан ажратганидан сўнг унга тошбўрон қилиш ҳукми ижро этилди);

– Нажоший (Ҳабашистон подшоҳи) Асҳама ражаб ойида, Табук ғазотидан сўнг вафот этди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Мадинадан туриб ғойибона жаноза намозини ўқидилар.

Абдул Азим Зиёуддин


[1] Лиъон – аёлини зино устида ушлаганини даъво қилган одам агар бу даъвосига тўртта гувоҳ келтира олмаса, аёли ҳам гуноҳига иқрор бўлмаса, ҳар иккаласи қози олдида ўзининг ҳақлигини айтиб, тўрт марта гувоҳлик беради ва бешинчисида эр: «Агар гапим ёлғон бўлса, менга Аллоҳнинг лаънати бўлсин», деб қасам ичади, аёл ҳам бешинчисида: «Агар унинг гапи рост бўлса, менга Аллоҳнинг ғазаби бўлсин», дейди.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ