Христианлар билан бўлган Ислом ҳарбларининг муҳимлари

3 йил аввал 2198 siyrat.uz

Асри Саодат деб аталувчи Расули акрам замонларидаги Ислом душманларини тўрт гуруҳга ажратган эдик: биринчиси − энг ашаддий душман деб санаганимиз мушрикларнинг душманлиги Ҳудайбия сулҳи шартномаси билан тўхтатилган, Макка фатҳи билан ниҳоясига етган эди.

Иккинчи душман − яҳудийларнинг душманлиги ҳам мушриклардан ҳеч орқада қолмасди. Ҳайбарнинг фатҳи билан юмшагандай кўринган бу душманлик ташқи сиёсатдан ички сиёсатга кўчди.

Учинчи душман бўлган мунофиқларнинг душманлиги эса ич-ичдан давом этарди.

Араб ярим оролидаги Ислом душманининг тўртинчиси христианлар эди. Расули акрам даврларида византияликлар билан мусулмонлар ўртасида жанглар Ҳудайбия сулҳидан сўнгра бошланди ва «Мута жанги» ва «Табук сафари» каби икки жабҳадан ўтди215.

Изоҳлар

215. Еттинчи асрдан ўнинчи асргача тўрт аср давом этган Ислом-Византия жанглари Хулафои Рошидин даври, Аббосийлар даври, ҳудуд волийлари даври каби тўрт даврни босиб ўтган (Закои Кўнрапа. «Болу тарихи», 84-бет).




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ