Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сочлари Чеченистонга олиб келинди

8 йил аввал 2743 siyrat.uz

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сочлари энди Чеченистоннинг пойтахти Грознийда сақланадиган бўлди. Табаррук соч  Туркиядан махсус рейс билан олиб келинди. Унинг истиқболига  10 мингдан ортиқ одам чиқди. Республиканинг бош жоме масжиди табаррук сочни кўриш учун келган  одамларни биринчи бор сиғдира олмади. Истамбулдаги Тўпқопи саройида сақланаётган табаррук соч  махсус рейс билан  келтирилди. Табаррук соч солинган қути Грознийнинг бош жомесига катта тантана билан махсус кузатув остида олиб келинди. Рамзан Қодировнинг ўғли Аҳмад табаррук сочни икки саф бўлиб турган одамлар орасидан эҳтиёткорлик билан олиб ўтди. Одамлар бутун йўл давомида такбир  садоси остида табаррук сочни кутиб олишди. Ва ниҳоят ҳаяжонли фурсат етиб келди. Йиғилганлар кўп йиллардан бери сақлаб келинаётган соч солинган биллур идишни ушлашга ҳаракат қилишди. Ушлай олмаганлар эса ушлаганларнинг қўлини  ушлашди. Диний уламолардан Одам Шаҳидов йиғилганларга  мурожаат қилиб: «Келинглар, Аллоҳ бизга шундай неъматни бергани учун Унга ҳамдлар айтайлик,» деди. Кутиб олиш маросимидан сўнг масжидда жамоат намози ўқилди. Ўтган йили кузда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ишлатган косани ҳам минглаб мусулмонлар кутиб олишган эди.   Эндиликда Пайғамбаримиз алайҳиссаломга тегишли бўлган икки  табаррук ашё Чеченистон Республикасида сақланадиган бўлди, деб хабар қилади «Вести» ахборот агентлиги.  



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ