Робиъул-аввал ойининг 25-куни
- Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
- Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
- Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.

номли бестселлер (бозори чаққон) китобнинг муаллифи ҳамдир.
Ўзи асли япон миллатига мансуб бўлса-да, Америкада яшайди. У даҳрий (худосиз) бўлиб, китобларида бирор динни тарғиб қилмайди.
У «Бизнес мактаби» (Rich Dad’s the businessschool) номли китобининг 145-бетида «Бой ота», деб аталадиган бизнес устозининг: «Муҳаммад Пайғамбар буюк мураббийдир», деб айтганини ёзади ва китобининг давомида: «Муҳаммад буюк коммивояжёр бўлган», дейди.
«Коммивояжёр» иқтисодий атама бўлиб, қисқа қилиб айтганда, воситачилик қилувчи вакилдир.
Ҳа, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбар бўлишларидан олдин савдо билан шуғулланганлар. Пайғамбар бўлганларидан кейин бошқа масалалар қатори тижоратнинг шаръий ҳукмларини батафсил баён қилиш билан бир қаторда, ҳаётга татбиқ қилиб бериб ҳам кетганлар.
Капиталист ва даҳрий Роберт Киёсаки Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламда бутун инсоният учун гўзал намуна борлигини ўзининг тушунчаси билан бўлса-да, тан олишга мажбур бўлган.
«Албатта сизлар учун, Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўладиган ҳамда Аллоҳни кўп зикр (ёд) қилган кишилар учун Расулуллоҳда гўзал намуна (ўрнак) бордир» (Аҳзоб сураси, 21-оят).
М.Хотамий